Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:06
Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик моддалари билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилганини маълум қилди.
ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар ва Божхона бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда «Фарғона — Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомобиль Поп туманидаги «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Текширув давомида автомобиль юкхонасига яшириб қўйилган 1 кг «гашиш» моддаси ашёвий далил сифатида олинган. Автомобильни 1995 йилда туғилган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро бошқариб келган.
Шунингдек, ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда Чуст туманида тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида «VAZ-2103» русумли автомобиль шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда текширилган. Автомобиль салонида 995 грамм «гашиш» борлиги аниқланган. Машина Янгий Наманган туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган шахсга тегишли бўлган.
Бундан ташқари, Наманган шаҳрида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ертўласидан 648 грамм «гашиш» моддаси топилган.
Тергов жараёнида ушбу шахс гиёҳвандлик моддасини Янгий Наманган туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган танишидан 5 минг АҚШ долларига сотиб олгани аниқланган. Мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.
Маълум қилинишича, ҳолатлар юзасидан барча гумон қилинувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:06
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Асакада қалбаки пулларни ҳақиқий пулга сотган шахс ушланди
Ўзбекистон
07.10.2026, 10:56

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди
Ўзбекистон
20.10.2026, 15:39

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди
Ўзбекистон
04.09.2026, 18:31

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
сўнгги янгиликлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради
Ўзбекистон
16.11.2026, 12:39

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда
Жаҳон
16.11.2026, 11:02

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 10:31

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?
Ўзбекистон
16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12
