ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади
Дастлабки босқичда антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ва гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий этиб белгиланади. Шу билан бирга, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар дорихоналарда қоғоз рецептлар асосида дори сотишга вақтинча рухсат берилади.
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31
Улашиш:

Фото: Ситуативное
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг электрон рецепт тизимини жорий этиш тартибини белгилаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужжат тиббиёт мутахассислари ва экспертлар билан муҳокамалар, шунингдек, давлат ва хусусий клиникалар ходимларининг таклифлари асосида ишлаб чиқилган. Янги тизимга ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади.
Электрон рецептлар фақат шифокорлар томонидан расмийлаштирилади. Дорихоналарда дори воситалари электрон рецепт, QR-код ёки беморнинг ЖШШИРи орқали берилади. Зарур ҳолларда фармацевтлар шифокор кўрсатмаси асосида маълумотларни электрон тизимга киритишлари мумкин.
Тизим Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба-синов туман ва шаҳарларда жорий этилади. Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда DMED ахборот тизимига бепул уланади.
Фуқаролар учун электрон рецепт тизими бўйича саволларга жавоб бериш мақсадида 24 соат ишлайдиган 1003 call-маркази фаолияти йўлга қўйилди. Ётоқ режимидаги ва сурункали касалликларга чалинган беморлар электрон рецепт олиш учун телефон орқали оилавий шифокорига мурожаат қилишлари мумкин.
ССВ қайд этишича, электрон рецепт тизими дори тайинлашда хавфсизликни ошириш, масъулиятни кучайтириш ва дори воситалари айланмасини тартибга солишга қаратилган. Тизим фуқаролар ва тиббиёт ходимларининг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириб борилади.
Ўзбекистон
15.12.2025, 11:31
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

