updated: 22.03.2026, 18:46

Европa кинофестивали юбилейи Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Европа кинофестивалининг ўн йиллик юбилейи 7–9 ноябрь кунлари Тошкентда ва 12 ноябр куни Термизда бўлиб ўтади. Фестиваль дастурига Европанинг 12 мамлакатидан танланган 12 та фильм киритилган. Улар орасида драма, ҳужжатли ҳамда анимацион асарлар бор. Барча фильм намойишлари бепул, кириш эркин.

Европa кинофестивали юбилейи Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Фото: Фото: Делегация ЕС в Узбекистане

Шунингдек, фестиваль доирасида Испаниянинг Aire Nuevo Danza гуруҳи чиқиши ва «Авлодлар» мавзусидаги қисқа метражли ҳаваскор фильмлар намойиши ҳам ўтказилади. Бу кўрсатувлар Француз альянси, Гёте институти ва Ўзбекистон кино ихлосмандлари ассоциацияси томонидан тайёрланган.

 Фестиваль Европа Иттифоқи делегацияси томонидан, ЕИга аъзо давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил этилган.

Барча намойишлар бепул, кириш эркин. Фильмлар аслидаги тилда ўзбек ва рус тилларидаги субтитрлар билан намойиш этилади.

 

Тошкентдаги намойишлар дастури

Миллий кино санъати саройи (Навоий проспекти, 15)

7 ноябрь

🕚 11:00 — «Jonja» (Германия)
Ўзини англаш, дўстлик ва ёшликдаги ҳиссиётлар ҳақидаги таъсирли ҳикоя.

🕓 14:00 — «Amadeo» (Португалия)
Замонасидан илгарилаб кетган рассом Амадеу де Соуза-Кардозу ҳақидаги фильм.

🕕 18:00 — «Roza of Smyrna» (Греция)
Муҳаббат ва ўтмиш билан ярашиш ҳақидаги тарихий драма.

 

8 ноябрь

🕚 11:00 — «Four Souls of Coyote» (Венгрия)
Ҳинд афсоналари асосида яратилган фалсафий анимация фильми.

🕓 14:00 — «Chasing Unicorns» (Эстония)
Аёл тадбиркор ҳақидаги енгил ва иронияли драма — орзулар ва реал ҳаёт тўқнашуви ҳақида.

🕕 18:00 — «Дивертисмент» (Франция)
Париж чеккасидан чиққан икки опа-сингилнинг дирижёр бўлиш орзуси ҳақидаги илҳомбахш фильм.

 

9 ноябрь

🕚 11:00 — «Divertimento» (Словения)
Ўзини англаш ва ҳаётга юмор билан қараш ҳақидаги комедия.

🕓 14:00 —  «And the King Said, What a Fantastic Machine» (Швеция)
Камера ва медиа инсоннинг дунёқарашига қандай таъсир кўрсатишини ёритувчи ҳужжатли фильм.

🕕 18:00 — «Carmen» (Мальта)
50 ёшдан кейин янги ҳаёт бошлаган аёл ҳақидаги илҳомлантирувчи драма.

 

Термиздаги намойишлар дастури

Термиз кинотеатри

12 ноябр

🕚 11:00 — «Dekadentas № 2419» (Литва)
Келажакда инсон туйғуларини йўқотган жамият ҳақидаги поэтик фильм.

🕓 14:00 — «Gipsy Queen» (Австрия)
Боксчи она ҳақидаги драма — куч, ирода ва ишонч ҳақида.

🕕 18:00 — «Divertimento» (Франция)
Мусиқага муҳаббат ва орзу сари интилиш ҳақидаги илҳомбахш фильм.

мавзуга оид янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Санкт-Петербургдаги байрамга қариндошини юборган мансабдорларга чора кўрилди

Саккиз нафар ўқувчи ва икки нафар ўқитувчининг фестивалга бориб-келиши учун маҳаллий бюджетдан 95 миллион сўм маблағ ажратилган.

Иқтисодиёт

18.02.2026, 08:04

«Оскар–2026»: энг яхши фильм учун асосий даъвогар аниқ

Америка Киноакадемиясининг 98-«Оскар» мукофоти учун номзодлар эълон қилинди. Дунё бўйлаб кино ишқибозлари кутиб олган ушбу тадбир бу йил ҳам энг яхши фильм, режиссёр, актёр ва актрисалар ўртасида қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Маданий

23.01.2026, 15:20

Фестиваллар ўтказиш битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ – Озодбек Назарбеков

Журналистларни қўштирноқ ичида кимгадур хизмат қилишда айблаган, кийим дўконини реклама қилган, “Овоз” лойиҳасига кетган маблағларни уйини сотиб тўламоқчи бўлган маданият вазири муҳокамалар марказида бўлишда давом этмоқда…

Ўзбекистон

29.08.2024, 16:17

"Dunyo sadolari" festivalida 6 mlrd sarflangani ochiqlandi

"Дунё садолари" фестивалига 6 млрд сарфлангани очиқланди

Жорий йилнинг 29-31 июль кунлари Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига жами 6 миллиард сўм сарфланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маданий

05.08.2024, 10:31

сўнгги янгиликлар

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17