updated: 22.03.2026, 16:44

Фестиваллар ўтказиш битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ – Озодбек Назарбеков

Журналистларни қўштирноқ ичида кимгадур хизмат қилишда айблаган, кийим дўконини реклама қилган, “Овоз” лойиҳасига кетган маблағларни уйини сотиб тўламоқчи бўлган маданият вазири муҳокамалар марказида бўлишда давом этмоқда…

Улашиш:

Фестиваллар ўтказиш битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ – Озодбек Назарбеков

 Давлат бюджетидан миллиардлаб маблағ сарфлаб фестивал ва тадбирбозликлар қилиш ҳар доим муҳокамали мавзу бўлган. Маданият вазирлиги ёки Туризм қўмитаси ушбу фестивалларга қанча маблағ сарфлаётганини доим ҳам очиқламайди.
Маданият вазирлиги томонидан ёш истеъдодларни аниқлашни мақсад қилган “Овоз” лойиҳасининг ҳали муҳокамалари якунланмай туриб, вазирнинг айни кунларда Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Шарқ тароналари” фестивалидаги нутқи яна муҳокамалар марказига тушди. Маданият вазири тадбирда бу каби фестивалларни ўтказишдан асосий мақсад нималиги ҳақида айтиб, интервюси давомида фестиваллар ўтказиш битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ эканини таъкидлаган. 
“Сизлар кўп савол берасизлар бизга: мақом фестивали қиляпсизлар, бахшичилик, ҳунармандлар фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, ундан кўра асфалт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар бор. Лекин ҳозир бу, кечирасиз-у, битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ. 
Чунки инсон маданиятига таҳдид бостириб келяпти, шунинг учун бунақа фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, менимча, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳим. Маданият вазири сифатида бунга асфалтдан ҳам муҳимроқ, бошқа нарсалардан ҳам ўта муҳим бўлган масала, деб қарайман”, деган Озодбек Назарбеков.

Маданият вазири асфалциз кўчада яшашни ёки шундай чангга ботган далада фестивал қилишни бир ўйлаб кўрганмикан? Давлат бюджети халқ тўлайдиган солиқлардан шакллантирилишини, аслида у ҳам халқнинг пули эканлигиничи? 
Бундан ташқари, бундай фестиваллар кўп ҳолларда халқнинг доимий қулай шароитини ноқулайлаштиради. Масалан, Самарқандда ўтказилинаётган фестивал учун кўплаб йўллар ёпилган. Ўтган йили Бухорода ўтказилган Зираворлар фестивали бўладиган жой олдиндан репетиция учун ёпилиб чет эл ва маҳаллий сайёҳлар киритилмагани айтилган эди. 
Халқнинг 3-5 млрд маблағи аввало уларнинг қулай шароити учун эмасми? Ёки уларга фақат кўрмоқ бор, емоқ йўқми? Айни кунларда пойтахтнинг гавжум метро бекатлари олдида қадам босишга жой қолмаган, одамлар оиласидан узоқда кимнингдир номига кредит олиб, қарз қилиб маҳалласидаги йўл, мактабни таъмирлашга маблағ ажратиш учун пул сарфлаб овоз йиғиб юрибди. Ҳурматли вазир уларга фестивалнинг қизиғи йўқ!

Маълумот учун, Озодбек Назарбеков бундан олдин Аокада вазирликнинг фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида журналистларнинг “Овоз” лойиҳаси учун сарфланган маблағлари муҳокамаларга сабаб бўлгани, ўзи шундай лойиҳа керакми мазмунидаги саволига “Лойиҳага кетган маблағларни муҳокама қилаверсангиз уйимни сотиб бўлса ҳам тўлаб бераман” деган эди.

Савол: Вазирнинг уйи шунча қиммат турадими?

Бундан ташқари журналистларни қўштирноқ ичида яхшигина кимгадур хизмат қилишда айблаган вазир кийим дўконини реклама қилиб юрганда ва қарға қарғанинг кўзини чўқимайди деганларидек Рақобат қўмитаси кийим дўконга жарима қўллаб, маданият вазирини беайб эканлигини айтган.

Маданият вазири яна бир матбуот анжуманида маданият соҳасига кўп маблағ ажратилмаслигини айтган эди. Вазир фестиваллардан ва амалдорлар тушуриб юрадиган “Йил қовуни” номинацияси учун курашдан бўшаганда вилоятлардаги маданият марказлари ҳолати ва ходимлар савияси билан ҳам шуғулланар деб умид қиламиз.

мавзуга оид янгиликлар

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →