updated: 22.03.2026, 19:03

Бухорода беш яшар боғча боласи калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги боғча тарбияланувчиларидан бирининг отаси бошқа бир болани ургани тўғрисида хабар тарқалганди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбат жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Болалар омбудсмани маълум қилди

Buxoroda besh yashar bogʻcha bolasi kaltaklandi

Buxoroda besh yashar bogʻcha bolasi kaltaklandi

Айтилишича, воқеа жорий йилнинг 24 июнь куни Бухоро вилояти Олот туманидаги боғчаларнинг бирида содир бўлган. 2019 йилда туғилган тарбияланувчи А.Ю. (ўғил бола) А.С. исмли бола билан уришган. Шу сабабли А.С.нинг отаси Х.Ф. исмли бошқа бир болани юзига уриб, жароҳат етказган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза натижаларига кўра, болага енгил даражадаги тан жароҳати етказилганлиги маълум бўлди”, 

дейилади хабарда. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Х.Ф.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси 2-қисми (енгил тан жароҳати етказиш) билан иш қўзғатилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Олот туман судига юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги мактабгача таълим муассасасида уч ёшли тарбияланувчи бола калтакланган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

Фарғонада фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди

Мактабга боришда Тошкент–Фарғона магистрал йўлида пиёдалар учун йўлак йўқлиги ва болалар учун хавфсиз йўл талаби кўтарилди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 10:29

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиши юзасидан ССБ расмий муносабат билдирди

“Илм нури” МЧЖга қарашли ўқув марказида таҳсил олаётган 20 нафар абитуриентда номаълум модда таъсирида заҳарланиш ҳолати аниқланган.

Ўзбекистон

12.01.2026, 09:57

Омбудсман аралашувисиз маҳкумлар тиббий ёрдам ололмаяпти

Хусусан, Жиззах вилоятидаги 29-сонли колонияда маҳкум бир неча кун давомида оғир аҳволда қолиб кетган. Фуқаролик шифохоналари уни қабул қилишдан бош тортган: бир муассаса тўлов талаб қилган, бошқасида пульмонолог йўқлиги сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 14:32

Тергов ҳибсхоналарида айрим тартиб-қоидалар қайта кўриб чиқилади

Хусусан, тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга татбиқ этилаётган айрим тартиб-қоидаларни қайта кўриб чиқиш, уларнинг кундалик эҳтиёжларини яхшироқ таъминлаш ва инсонпарварлик стандартларини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

19.11.2025, 17:41

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37