updated: 22.03.2026, 15:42

Бухорода кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган кофеларни уйида сақлаётган шахсга жиноят иши очилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган оздирувчи кофелар савдосига чек қўйилди. ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилади. Бу ҳақдаа Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Улашиш:

Buxoroda kuchli taʼsir qiluvchi moddalar boʻlgan kofelarni uyida saqlayotgan shaxsga jinoyat ishi ochildi

Foto: Davlat xavfsizlik xizmati

Натижада, чет элда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 34 050 дона “KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE”, 2790 дона “SLT SLIM LUX COFFEE”, 3000 дона “HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE”, 720 дона “SLIM GREEN COFFEE”, 5280 дона “NATURE COMPLEX LK FAT BURNING”, 1000 дона “LAO SE LON”, 12 132 дона “FIT90 FAT BURNER”, 13 392 дона “REDUKSIN LAYT”, 23 292 дона “SINZISHOU PLUS” ва бошқа турдаги дори воситалари борлиги маълум бўлди.

 

 “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ хулосасига кўра, мазкур дори воситалари таркибида “сибутрамин” моддаси мавжуд бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сонли қарорига кўра “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.

 

“Ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида ушбу дори воситаларининг хориждан олиб келиниши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда”, — дейилади ДХХ хабарида.

 

мавзуга оид янгиликлар

Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиши юзасидан ССБ расмий муносабат билдирди

“Илм нури” МЧЖга қарашли ўқув марказида таҳсил олаётган 20 нафар абитуриентда номаълум модда таъсирида заҳарланиш ҳолати аниқланган.

Ўзбекистон

12.01.2026, 09:57

Buxoro sud tizimidagi xodim pora olayotgan vaqtida ushlandi

Бухорo суд тизимидаги ходим пора олаётган вақтида ушланди

Ғиждувон туман судининг архив мудири жиноят ишида судланувчига ёрдам беришни ваъда қилиб, суддаги танишлари орқали энгиллик яратиш ҳамда ҳукмни ўзгартирмаслик эвазига 700 доллар пора талаб қилган. У муқаддам 100 доллар олади.

Ўзбекистон

16.10.2025, 11:34

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухоро вилояти Пешку туманида яшовчи тадбиркор маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида жорий йил 10 сентябр куни ариза билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон

17.09.2025, 11:03

Бухорода 5 ишчи канализация қувурида оқиб кетиш натижасида ҳалок бўлди

Ишчилардан 3 нафарининг жасади «Зарманоқ» маҳалласидаги оқова сувларни узатгич пункти қувуридан топилган. Қолган 2 ишчини қидириш ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон

05.09.2025, 11:04

Buxoroning tarixiy qismida yongʻin kelib chiqdi

Бухорoнинг тарихий қисмида ёнғин келиб чиқди

Бугун, 19 август куни Бухоро шаҳар марказидаги Минораи Калон ёнидаги 2 қаватли ошхонанинг 2-қаватида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

19.08.2025, 10:56

Buxoroda soliq inspektoriga 400 dollar pora bilan qoʻlga tushdi

Бухорода солиқ инспекторига 400 доллар пора билан қўлга тушди

Бухоро шаҳридаги хусусий корхона — МЧЖ раҳбари 2024 йил ноябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойлари учун айланмадан олинадиган солиқ ва даромад солиқлари бўйича ҳисоботларни ўз вақтида топширмагани сабабли, солиқ инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилиб, иш Бухоро шаҳар Мажбурий ижро бюросига юборилади. 

Ўзбекистон

28.07.2025, 12:23

сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37