Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.
Ўзбекистон
13.01.2026, 17:15
Улашиш:

13 январь куни Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда мамлакат ҳарбий хавфсизлиги, мудофаа қобилиятини янада кучайтириш ва замонавий таҳдидларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, куч тузилмалари раҳбарлари, ҳарбий округлар қўмондонлари ҳамда тегишли идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Президент сўнгги йилларда миллий армияни ривожлантириш, уни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ҳамда маънавий тайёргарлигини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
Хусусан, армияни рақамлаштириш, учувчисиз аппаратлар бўлинмаларини ташкил этиш, ҳарбий таълим тизимини янгилаш ва сунъий интеллектга асосланган ўқитиш технологияларини жорий этиш натижасида самарадорлик сезиларли ошгани қайд этилди.
Йиғилишда халқаро ва минтақавий вазият таҳлил қилиниб, замонавий уруш шакллари тубдан ўзгаргани таъкидланди.
«Энди фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниш билан ғалабага эришиб бўлмайди. Бугунги жанглар сунъий интеллект, рақамли бошқарув, кибер ва робот технологиялари, юқори аниқликдаги зарбалар ҳамда сиёсий-иқтисодий босим орқали олиб борилмоқда», — деди Президент.
Шу муносабат билан барча соҳалар хавф-хатарларга олдиндан жавоб беришга қаратилган «проактив иш режими»га ўтиши зарурлиги таъкидланди.

Президент ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Муддатли ҳарбий хизматни ёшлар учун нафақат ҳарбий, балки касбий ва ижтимоий тайёргарлик босқичига айлантириш режалаштирилмоқда. Армияда хизмат қилаётган ёшларни касбга ўқитиш, IT ва сунъий интеллект дастурлари бўйича тайёрлаш, олий таълимга кириш учун имкониятлар яратиш белгиланди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш чоралари эълон қилинди. 1 апрелдан бошлаб офицерлар учун кўп йиллик хизмат устамалари икки баробар оширилади, контракт асосида хизмат қилаётган аскар ва сержантлар маоши 10 фоизга кўтарилади. Узоқ йил хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблаш тартиби ҳам яхшиланади.
Йиғилишда саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ва 1997 йилдаги Миллий хавфсизлик концепциясини замонавий таҳдидлардан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди. Янги доктрина Ўзбекистоннинг ҳарбий блокларга қўшилмаслик сиёсати, технологик янгиланиш ва минтақавий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида Президент барча ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.
Ўзбекистон
13.01.2026, 17:15
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:30

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда
Иқтисодиёт
16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида муҳим ҳужжатлар қабул қилинди
Сиёсат
02.09.2025, 10:16

Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Ўзбекистон
24.07.2025, 11:24

Шавкат Мирзиёев Ағдамдаги мажмуага ташриф буюрди
Ўзбекистон
04.07.2025, 10:40
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
сўнгги янгиликлар

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
08.08.2026, 12:23

30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар пенсияси оширилади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:35

Энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси проактив қайта ҳисобланади
Ўзбекистон
08.08.2026, 11:15

Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади
Сиёсат
08.08.2026, 10:46

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди
Иқтисодиёт
08.08.2026, 10:39

Путиндан кейин ким?
Жаҳон
07.08.2026, 16:29

Avo, TBC, Анор Банк: мижозлар билан ишлашда энг қолоқ банклар номи очиқланди
Иқтисодиёт
07.08.2026, 16:16

Ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича янги қонун кучга кирди
Ўзбекистон
07.08.2026, 12:14

Сунъий интеллект ёрдамида илк бор табиатда учрамайдиган вируслар яратилди
Фан-технология
07.08.2026, 12:10

Марказий банк сохта банк ҳақида огоҳлантирди
Иқтисодиёт
07.08.2026, 10:59

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди
Жаҳон
07.08.2026, 10:42

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди
Жаҳон
07.08.2026, 09:29

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди
Жаҳон
06.08.2026, 14:01

Хитой 15 сентябрдан мамлакатга кириш ва чиқиш қоидаларини кучайтиради
Жаҳон
06.08.2026, 12:27

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган болаларнинг баҳолари ёмонлашади – тадқиқот
Жаҳон
06.08.2026, 12:10

Россиянинг Украинага зарбалари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
06.08.2026, 10:07

Жиззахда Gentra дарахтга урилиши оқибатида 21 ёшли блогер қиз вафот этди
Ўзбекистон
05.08.2026, 17:19

21 ёшли учувчи носоз самолётни автомагистралга қўндириб, фожианинг олдини олди
Жаҳон
05.08.2026, 16:59

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ёрдамлар қисқаргани сабаб Афғонистонда болалар ўлими кўпаймоқда — БМТ
Жаҳон
05.08.2026, 14:08
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54
