Ҳоким ўринбосаридан тортиб тадбиркоргача: 38 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди
Солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
05.03.2025, 11:13
Улашиш:

Hokim oʻrinbosaridan tortib tadbirkorgacha: 38 kishidan iborat jinoiy guruh qoʻlga olindi
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Шу тадбир давомида 17 нафар солиқ идоралари ходимлари, 1 нафар божхона органи ходими, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларидан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган.
Аниқланишича, ушбу гуруҳ томонидан 2020-2023 йиллар давомида 8 та сохта корхона ташкил қилиниб, хорижга сохта экспорт қилинган мебель маҳсулотлари учун қайтарилиши белгиланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) салбий фарқ суммасини асоссиз қайтариб олиш орқали жами 24 млрд 580 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилинган.
Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган ва айнан мазкур шахс норасмий раҳбарлик қилган корхоналар Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида рўйхатдан ўтган бўлса-да, уларнинг юридик манзиллари асоссиз равишда тез-тез ўзгартирилиб, уларга расмий раҳбар сифатида ишга алоқадор бўлмаган шахсларнинг номлари киритилган.
Шунингдек, корхоналарнинг фаолият тури сифатида мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиш белгиланган бўлса-да, аслида улар ҳеч қандай ишлаб чиқаришни амалга оширмаган.
"Бундан ташқари, ҳисобот ҳужжатларида гўёки ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Қирғизистон Республикасига экспорт қилинганлиги акс эттирилган. Лекин, текширувлар жараёнида экспорт операциялари амалга оширилмаганлиги, корхоналарнинг муҳрлари уюшган гуруҳ томонидан сохталаштирилганлиги, экспорт шартномалари шакллантирилганлиги ҳамда давлат бюджетидан юқорида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи пул маблағлари ноқонуний қайтариб олинганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167-, 179-, 184-, 209- ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди", дейилади ДХХ томонидан берилган хабарда.
Тергов давомида 6 млрд сўм давлат ҳисобига ундирилди. Шунингдек, етказилган зарарни қоплаш учун 6 млрд rd. сўмлик мол-мулк, жумладан 1 та кўп қаватли хусусий тиббий клиника биноси, 1 та автомобиллар ювиш шаҳобчаси, 2 та хонадон, 6 та автомашина ҳамда телефон ва компьютер жиҳозлари хатланди.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 38 нафар судланувчиларнинг 14 нафарига 5 йил 6 ойдан 7 йил 6 ой муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 18 нафар шахсга нисбатан турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, уларга Жиноят Кодексининг 72-моддасини қўллаган ҳолда 2 йил муддат ичида етказилган моддий зарарни қоплаш мажбурияти билан 3 йил синов муддати тайинланди. Судланувчиларнинг 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон
05.03.2025, 11:13
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган “Alfa” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди
Ўзбекистон
26.01.2026, 13:51

Жанубий Кореяга ишга юбормоқчи бўлган Миграция агентлиги ходимлари пора қўлга тушди
Ўзбекистон
27.08.2025, 17:28

Сохта ДХХ ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
05.08.2025, 15:34

Тошкент, Наманган ва Қашқадарёда порахўрлар қўлга олинди
Ўзбекистон
29.07.2025, 14:02

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ОТМга ноқонуний ўқишга киритиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон
12.07.2025, 11:57

Андижон ва Сурхондарёда cолиқ бошқармаларининг бош инспекторларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди
Ўзбекистон
10.07.2025, 18:00
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
сўнгги янгиликлар

Эрондаги қизлар мактабини бомбардимон қилган учувчилар шахси очиқланди
Жаҳон
30.03.2026, 18:18

Инфантино: Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этади — бошқа гап йўқ
Спорт
30.03.2026, 17:52

Ўзбекистонда исломий банклар фаолиятини бошлайди
Иқтисодиёт
30.03.2026, 15:43

Apple муҳандисларини сақлаб қолиш учун чора қидирмоқда
Жаҳон
30.03.2026, 15:33

Шварценеггердан Трампга мурожаат: «Марҳум отам каби якун топманг»
Жаҳон
30.03.2026, 11:37

Крит қирғоқларидаги фожиа: Ливиядан чиққан қайиқда 22 мигрант ҳалок бўлди
Жаҳон
30.03.2026, 09:50

Сўз эркинлиги ва журналистика тамойиллари учун курашган қалам соҳибининг ҳаёт йўли
Маданий
29.03.2026, 08:49

Украина ва Саудия: Киев ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига экспорт қилмоқда
Жаҳон
28.03.2026, 17:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

Суюлтирилган табиий газ нима ва нега муҳим?
Жаҳон
28.03.2026, 15:24

Украина ҳарбий тажрибасини Форс кўрфазига олиб чиқмоқда: Саудия билан янги келишув
Жаҳон
28.03.2026, 14:46

Энди 100 долларлик купюраларда Трамп имзоси бўлади
Иқтисодиёт
28.03.2026, 14:15
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
