updated: 22.03.2026, 07:46

Навоийда эллик ёшли "миришкор" гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи 50 ёшли фуқаро томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги экинлар орасига ва қурилиши якунланмаган иморати ичида гиёҳвандлик моддаларини экиб келаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Улашиш:

Navoiyda ellik yoshli "mirishkor" giyohvandlik moddasi bilan qoʻlga tushdi

Navoiyda ellik yoshli "mirishkor" giyohvandlik moddasi bilan qoʻlga tushdi

Қайд этилишича, унинг хонадони туман ИИБ Жиноят қидирув ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбир давомида кўздан кечирилган.

"Ўрганишлар давомида фуқаро ўзига тегишли томорқа ерида 1145 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланди ва холислар иштирокида тегишли тартибда далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди", дейилади хабарда.

Қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Давлат хавфсизлиги хизмати Россия, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларидан олиб келинган наркотик моддаларнинг айланмасига чек қўйгани ҳақида хабар берган эдик.

мавзуга оид янгиликлар

Навоийда 10 нафар ички ишлар ходими лавозимидан четлатилди

2025 йилнинг 10 ойи мобайнида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 93 та турли салбий ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатлар натижасида 10 нафар ходим тизимдан четлатилган. Бунга ходимларнинг нопоклиги, билимсизлиги ва фуқаролар билан қўпол муносабатда бўлгани сабаб бўлган.

Ўзбекистон

17.12.2025, 12:19

Ховос туманида ҳоким ўринбосари, Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси ушланди

Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари 10 минг АҚШ доллари, Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси 40 млн сўм олган вақтида қўлга олинди.

Ўзбекистон

06.10.2025, 10:07

Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаларининг хориждан мамлакатимизга контрабанда қилиниши ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

Ўзбекистон

24.09.2025, 11:01

Самарқанд вилоятида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон

10.09.2025, 10:02

Қирғизистондан наркотик моддалар олиб келиб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Қўрғонтепалик оғуфурушлардан бири гиёҳванд моддани ўзининг автомашинасида олиб кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон

05.09.2025, 19:34

Навоийда фуқаро нега калтакланди? ИИБ баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Навоий шаҳрида олимпиада чемпиони бир фуқарони уриб тан жароҳати етказганлиги тасвирланган видеохабар юзасидан Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

02.09.2025, 16:30

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45