updated: 22.03.2026, 14:23

Ўзбекистон нима сабабдан «Тинчлик кенгаши»га қўшилди?

Таъкидланишича, кенгаш фаолиятининг асосий вазифаси Яқин Шарқда давом этаётган можароларни бартараф этиш ва минтақада барқарор тинчликни таъминлашдан иборат.

Улашиш:

Ўзбекистон нима сабабдан «Тинчлик кенгаши»га қўшилди?

Президент маслаҳатчиси, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг «Тинчлик кенгаши»га аъзо бўлишига нима сабаб бўлгани ҳамда ушбу ташаббусдан кўзланаётган мақсад ва манфаатлар ҳақида изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга қарор қилган, чунки Яқин Шарқдаги вазият мамлакат хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатади. Шу боис бу борада халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади.

Комиловнинг сўзларига кўра, «Тинчлик кенгаши» ташаббуси Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишлари — тинчлик, барқарорлик ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш тамойилларига тўлиқ мос келади. Шунингдек, Яқин Шарқ минтақасида Ўзбекистоннинг муҳим стратегик манфаатлари мавжуд.

Президент маслаҳатчиси бир неча йил аввал Яқин Шарққа кетиб, турли экстремистик гуруҳлар сафига қўшилган, кейинчалик эса Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, ушбу шахслар ватанга қайтарилгандан сўнг, уларни жамиятга қайта мослаштириш ва ижтимоий ҳаётга интеграция қилиш учун зарур шароитлар яратилган.

«Бу борадаги инсонпарварлик сиёсати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди. Уларнинг фикрича, Президентимиз олиб бораётган сиёсат кўплаб давлатлар учун намуна бўлиши мумкин. Бу эса Ўзбекистоннинг Яқин Шарқ минтақасида бошқа давлатлар билан ўзаро манфаатдор эканини ва энг аввало, ўз хавфсизлигини таъминлашга интилaётганини кўрсатади», — деди Комилов.

Шунингдек, у Яқин Шарқдаги беқарорликнинг Марказий Осиё хавфсизлигига таъсири ҳақида гапирар экан, Афғонистонда уруш бошланишидан аввал экстремистик гуруҳлар деярли мавжуд бўлмаганини, кейинчалик эса уларнинг асосан Яқин Шарқдан кириб келганини қайд этди.

Комиловнинг фикрича, минтақадаги муаммоларни ҳал этиш мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён бўлиб, бунда халқаро ҳамжамиятнинг бирлашган ҳаракати зарур.

«Фақатгина АҚШ эмас, балки араб давлатлари, мусулмон мамлакатлари ва Марказий Осиё давлатлари биргаликда ҳаракат қилиши керак. Ҳар бир қадам пухта ўйлаб ташланса, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида муҳим натижаларга эришиш мумкин. Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни изчил давом эттиради», — деди президент маслаҳатчиси.

мавзуга оид янгиликлар

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

2026 йил 12 октябрь куни бўлиб ўтган «Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Спорт

13.10.2026, 09:58

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

MrBeast Тошкентга келади

Дунёга машҳур YouTube блогери MrBeast 9 октябрь куни Тошкентдаги тадбирда иштирок этади. Учрашув формати, қатнашиш шартлари ҳақида мақолада батафсил билиб олинг.

Ўзбекистон

09.10.2026, 09:32

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →