Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Хўш, бунинг Ўзбекистон фуқаролари учун қандай аҳамияти бор?
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35
Улашиш:

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 3 октябрь куни бўлиб ўтган 20-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун кўриб чиқилди ва сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мазкур битим 2026 йил 5 февраль куни Исломобод шаҳрида имзоланган. Ҳужжат Ўзбекистон ва Покистон фуқароларининг бошқа давлат ҳудудида тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг қолган қисмини ўз фуқаролигига мансуб давлатда ўташ имкониятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солади.
Битим нима учун керак?
Халқаро амалиётда маҳкумларни топшириш институтининг асосий мақсади — шахс жазони ўз фуқаролиги бўлган давлатда давом эттириши учун ҳуқуқий механизм яратишдир.
Яъни, масалан, Ўзбекистон фуқароси Покистон ҳудудида суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган бўлса, битимда белгиланган талаблар бажарилган тақдирда уни жазонинг қолган қисмини Ўзбекистонда ўташ учун топшириш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Худди шу тартиб Покистон фуқароларига нисбатан ҳам қўлланади.
Қандай масалалар тартибга солинади?
Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган ҳужжат муқаддима ва 25 та моддадан иборат. Унда маҳкумларни бир давлатдан бошқасига топшириш билан боғлиқ асосий ҳуқуқий ва ташкилий масалалар белгилаб қўйилган.
Жумладан, битимда: маҳкумни топшириш шартлари;
топширишни рад этиш мумкин бўлган ҳолатлар;
икки давлатнинг ваколатли марказий органлари;
сўров юбориш шакли ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар;
жазони ижро этиш тартиби;
маҳкумни транзит орқали олиб ўтиш;
битимни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби
каби масалалар белгилаб берилган
Бу автоматик равишда маҳкумлар алмашилади дегани эмас
Муҳим жиҳати шундаки, битимнинг ратификация қилиниши ҳар қандай маҳкум автоматик равишда ўз мамлакатига ўтказилади, дегани эмас.
Маҳкумни топшириш битимда назарда тутилган шартлар асосида амалга оширилади. Бунда тегишли давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида сўровлар юборилиши ва ҳужжатда белгиланган тартибларга риоя қилиниши талаб этилади.
Қонун қандай жараёндан ўтди?
Мазкур битимни ратификация қилишга оид қонун лойиҳаси Президент томонидан 2026 йил 30 июнда Қонунчилик палатасига киритилган. Қонунчилик палатаси Кенгаши 6 июль куни лойиҳани парламент қуйи палатасида кўриб чиқиш учун қабул қилган.
Қонунчилик палатасида ҳужжат маъқулланиб, кейин Сенат муҳокамасига юборилган. 3 октябрь куни Сенатнинг 20-ялпи мажлисида қонун кўриб чиқилиб, маъқулланган.
Шу тариқа Ўзбекистон ва Покистон ўртасида маҳкумларни топшириш бўйича ҳуқуқий ҳамкорлик учун муҳим асос яратилди.
Ўзбекистон фуқаролари учун аҳамияти
Бундай келишув, аввало, хорижда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг жазони ўз мамлакатида давом эттириши учун ҳуқуқий имконият яратиши билан аҳамиятли.
Маҳкумнинг ўз мамлакатига қайтарилиши унинг жазони ўташ шароити, оиласи билан алоқаси ва кейинги ижтимоий мослашуви билан боғлиқ масалаларни ҳам енгиллаштириши мумкин.
Бироқ ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади ва маҳкумни топшириш битимда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон
05.10.2026, 09:46

Ҳайвонларни рўйхатга олиш бўйича янги қонун кучга кирди
Ўзбекистон
07.08.2026, 12:14
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
