«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистонда «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» тушунчаси билан алмаштириш, айрим қилмишлар учун биринчи марта маъмурий жавобгарлик белгилаш ва жавобгарликни шахснинг қилмишдаги ролига қараб табақалаштириш таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49
Улашиш:

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунни маъқуллади. Сенатнинг расмий маълумотига кўра, ҳужжат билан экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш назарда тутилган.
Айрим қилмишлар учун биринчи марта маъмурий жавобгарлик
Янги тартибга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тайёрлаш ҳамда уларни тарқатиш мақсадида сақлаш билан боғлиқ айрим қилмишлар биринчи марта содир этилганда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгилари тарқатиш ёки намойиш қилиш мақсадида тайёрланган ва сақланган ҳолатларга нисбатан ҳам шу ёндашув қўлланиши белгиланмоқда.
Бундай қилмиш маъмурий жазодан кейин яна такрорланса, жиноий жавобгарлик юзага келиши назарда тутилган.
Сенат маълумотига кўра, бундай ёндашув қонунбузарликни биринчи марта, жумладан, билмасдан ёки адашиб содир этган шахсга хатосини тузатиш имконини бериш ва унинг жамиятга қайта мослашувига кўмаклашишга қаратилган.
Тақиқланган ташкилот аъзоси ва раҳбарига турлича жавобгарлик
Қонун билан экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотлар билан боғлиқ қилмишлар учун жазоларни табақалаштириш ҳам таклиф этилмоқда.
Бунда шахснинг ташкилотдаги ўрни ва содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳисобга олинади.
Яъни ташкилотни тузган ёки унга раҳбарлик қилган шахс билан унинг фаолиятида иштирок этган шахсга нисбатан бир хил жавобгарлик қўллаш амалиётидан воз кечиш кўзда тутилмоқда.
«Диний экстремизм» ўрнига «экстремизм»
Қонунчиликдаги асосий ўзгаришлардан бири — «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» тушунчаси билан алмаштириш.
Сенатнинг таъкидлашича, бу орқали экстремизмни муайян дин билан боғлаш амалиётига чек қўйиш ва ҳуқуқни қўллашда ягона ёндашувни шакллантириш мақсад қилинган.
Шу билан бирга, «экстремизм» тушунчасига аниқ ҳуқуқий таъриф бериш кўзда тутилмоқда. Бу ҳуқуқни қўллаш амалиётида мазкур тушунчанинг ҳаддан ташқари кенг ёки субъектив талқин қилинишига йўл қўймасликка қаратилган.
Экстремизм ҳақида хабар берган фуқаролар ҳимоя қилинади
Қонун экстремистик фаолият ёки таҳдидлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берган шахслар учун қатор кафолатларни ҳам назарда тутади.
Уларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши, зарур ҳолларда хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, экстремизмнинг олдини олиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва экстремистик ташкилотлар ҳамда материалларнинг ягона электрон реестрини юритиш механизмларини жорий этиш назарда тутилган.
мавзуга оид янгиликлар

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Ўзбекистон
01.10.2026, 13:16

Давлат органлари формасига ўхшаш кийим кийганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Ўзбекистон
04.08.2026, 14:29

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
