Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Давлат раҳбари ташриф доирасида «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Маслаҳат учрашувида нималар муҳокама қилинади?

Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви кун тартибидан минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар ўрин олган.

Хусусан, сиёсий-дипломатик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва энергетика соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш, маданият, таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ёшлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратилади.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ҳам режалаштирилган. Тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга оид устувор вазифалар ҳам муҳокама қилинади.

MDH саммитида ҳам иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам иштирок этади.

Йиғилишда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг жорий натижалари сарҳисоб қилиниб, уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Саммитда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил этилганининг 35 йиллигини нишонлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Тадбирлар якунида қўшма ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Қатор икки томонлама учрашувлар режалаштирилган

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президентининг хорижий давлатлар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам кўзда тутилган.

Уларда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга мазкур амалий ташрифи Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий шерикликни кенгайтириш ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича умумий ёндашувларни мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этади.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар

Ҳар йили ўн минглаб Марказий Осиёлик аёллар даромад топиш мақсадида Туркияга йўл олади. Сўнгги йилларда миграция талабларининг кучайтирилиши ва кўплаб аёлларнинг қонуний мақомга эга эмаслиги сабабли улар уй хизматчиси сифатида ноқонуний ишлашга мажбур бўлмоқда.

Сиёсат

15.06.2026, 16:47

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

2027 йил 1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) раислик Ўзбекистонга ўтади. Келгуси йилги МДҲ саммити 8–9 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:08

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин

Хўш, бунинг Ўзбекистон фуқаролари учун қандай аҳамияти бор?

Ўзбекистон

05.10.2026, 10:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →