updated: 22.03.2026, 11:02

Ўзбекистонда пақилдоқлардан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистонда пиротехника буюмлари хавфлик даражасига кўра 5 та тоифага бўлинмоқда. Қонунга кўра, I тоифага кирувчи, хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлади. Қолган тоифадаги пиротехника воситалари муомаласи тақиқланмоқда.

Улашиш:

1 ноябрь куни Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида «Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Қонун қуйи палатада 15 июль куни биринчи ўқишда, 29 июль куни эса иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинганди.

Муҳокама қилинаётган қонун билан пиротехника буюмлари тушунчаси очиб берилиб, пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари тоифасига кириши, пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиқиб, хавфлиликнинг I — V синфларига бўлиниши белгиланмоқда.

Пиротехника буюмларининг эркин ва чекланган муомаласи белгилаб қўйилмоқда. Жумладан, қонун билан хавфлиликнинг I тоифасига кирувчи пиротехника воситалари, яъни бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, хлопушка каби хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлиши аниқ қайд этилмоқда.

Яъни, мазкур тоифага кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, фойдаланиш ва бошқа турдаги ҳаракатлар учун ҳеч қандай тақиқ бўлмайди.

Хавфлиликнинг II тоифасига кирувчи пиротехника воситалари, яъни петардалар, очиқ майдонларда фойдаланишга мўлжалланган пиротехник фонтанлар каби хавфли ҳудуд радиуси 5 метргача бўлган пиротехника буюмлари фуқаролар ва жамоат хавфсизлигига юқори хавф манбаи ҳисобланиши сабабли, уларнинг муомаласи фуқаролар ва юридик шахслар учун тўлиқ тақиқланиши белгиланмоқда.

Хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланмоқда. Бироқ давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, сақлашга, ташишга ва ўтказишга рухсат берилмоқда.

Маълумот учун:

  • хавфлиликнинг III тоифасига — хавфли ҳудуд радиуси 20 метрдан ошмайдиган пиротехник шарлар, мушакбозлик батареялари каби қурилмалар;
  • хавфлиликнинг IV тоифасига — хавфли ҳудуд радиуси 20 метрдан юқори бўлган парк фейерверклари, баландликда фойдаланиладиган фейерверклар ва бошқалар;
  • хавфлиликнинг V тоифасига кирувчи пиротехника буюмлари гидрометеорологик, қутқарув ва бошқа махсус мақсадларга мўлжалланган буюмлар, жумладан, ракеталар, сигнал машъаллари, темир йўл петардалари киради.

Хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида, хавфлиликнинг II — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини саноат ва ҳарбий мақсадларда Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга, ташишга, сақлашга ва улардан фойдаланишга рухсат берилиши белгиланмоқда.

Пиротехника буюмларининг мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирларни ўтказиш мақсадидаги муомаласи аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Хусусан, хавфлиликнинг III — V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини Ўзбекистон президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилиши, шунингдек, пиротехника буюмларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.

Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда.

Шу билан бирга, пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш, шунингдек, айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирларни ўз ваколатлари доирасида амалга ошириши белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик (185−1-модда) учун белгиланган маъмурий жазо чораси кучайтирилмоқда. Жумладан, ушбу турдаги қонунбузарлик учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдордаги жарима жазоси — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача оширилмоқда.

Олтинчидан, муҳокама қилинаётган Қонун билан «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Қурол тўғрисида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларга пиротехника буюмлари муомаласи бўйича лицензия ва рухсатнома тури бекор қилинаётганлиги муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасига портатив лазер нурлантиргичларнинг ноқонуний айланмаси учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш таклифи киритилаётгани айтилганди. Сенатдаги муҳокамада ушбу норма ҳақида гапирилмади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →