updated: 22.03.2026, 13:26

Қачонгача Ўзбекистон болалари йўлларда ўлишда давом этади?! — Расул Кушербоев

Бугун ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлагидан ўтаётган мактаб ўқувчисини "Cobalt" машинаси уриб юборгани тасвирланган видео тарқалганди. Бироқ мазкур видео тасвир тармоқларда тарқалганига олти соат бўлганига қарамасдан ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирмаётгани ҳақида PARADIGMA.UZ маълум қилган эди. Орадан саккиз соат ўтиб, яъни 7:20 да содир бўлган ҳодиса 15:09 да Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматида янгилик қилиб, Telegram'даги каналига жойланди.

Улашиш:

Qachongacha Oʻzbekiston bolalari yoʻllarda olishda davom etadi?! — Rasul Kusherboyev

Qachongacha Oʻzbekiston bolalari yoʻllarda olishda davom etadi?! — Rasul Kusherboyev

Унда қайд этилишича, воқеа 07:45 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14-сонли мактаб қаршисида содир бўлган. Шу йўл бўйлаб ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 11 ёшли қизни уриб юборган. 

Сўнг қиз ҳудуддаги марказий шифохонага олиб борилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аҳволи яхшилиги сабабли шифохонадан рухсат берилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган. 

Бироқ масъуллар томонидан берилган муносабат ижтимоий тармоқ фаолларини қониқтирмади. Масалан, Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев "Қачонгача Ўзбекистон болалари йўлларда ўлишда давом этади?!" деган кинояли савол билан ўзининг Telegram'даги шахсий каналида пост қолдирган. Шунингдек, у қизчани уриб юборган ҳайдовчини "қотил" деб ҳам атаган.

"Қачонгача Ўзбекистон болалари йўлларда ўлишда давом этади? Маълум қилишларича, ушбу ҳолат Юқори Чирчиқ туманида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (қотил) мактабга кетаётган ўқувчи болани уриб юборган. 

Бизга хавфсиз йўллар керак. Болалар қўрқмасдан йўллардан ўтиб мактабга бориб келиши керак. ИИО ходимларини тасвирга олиб, интернетга жойлаганлик учун жазо бериш ташвиши билан яшаётганларга савол: ўзи қачонгача Ўзбекистон болалари йўлларда ўлишда давом этади?”, дея ёзган вазир маслаҳатчиси.

Хўш, сиз юқоридаги вазиятга қандай муносабат билдирасиз? Жойларда кузатилаётган бу ҳодиса уқувсиз ҳайдовчилар айбдорми ёки уларнинг шундай бўлишида етарлича тушунтириш бермаётган масъулларми?

мавзуга оид янгиликлар

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:37

Toshkentda YTH sabab 18 yoshli haydovchi halok boʻldi

Тошкентда ЙТҲ сабаб 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Кеча, 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида иккита автомашина тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди. 

Ўзбекистон

12.12.2024, 10:07

Samarqandda ham "avariya" oqibatida fuqaro vafot etdi

Самарқандда ҳам "авария" оқибатида фуқаро вафот этди

Самарқанд вилоятида юқори тезликда ҳаракатланган "Range Rover" машинаси у билан бир йўналишда ҳаракатланаётган ҳамда йўл четида тўхтаб турган автомобилларга бориб урилиши оқибатида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон

10.10.2024, 12:11

Buxoroda oʻquvchilarning oʻlimiga sabab boʻlgan haydovchi 9 yilga qamaldi

Бухорода ўқувчиларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Бухоро вилояти Когон туманида ичида ўқувчилар бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўқувчи вафот этганди. Мазкур ҳолат юзасидан автобус ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ўзбекистон

09.10.2024, 15:34

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →