Сиэтл 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди

АҚШнинг Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди. Қарор Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қабул қилинган.

Ўзбекистон

28.08.2026, 17:05

Улашиш:

Сиэтл 1 сентябрни “Ўзбекистон Мустақиллиги куни” деб эълон қилди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Вашингтондаги бош консули Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Қарор Сиэтл мэри томонидан имзоланган махсус прокламацияда қайд этилган. Ҳужжатда Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида суверенитет, тараққиёт ва кенг кўламли ўзгаришлар йўлидан ўтгани таъкидланган.

 

Ўзбекистоннинг халқаро аҳамиятига урғу берилди

Прокламацияда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат ва минтақанинг жадал ривожланаётган иқтисодиётларидан бири сифатида қайд этилган.

Шунингдек, мамлакатнинг очиқ бозорлар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга интилаётгани таъкидланган.

Ҳужжатда Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ҳам алоҳида қайд этилиб, мамлакат 100 миллиондан ортиқ истеъмолчига эга минтақа учун стратегик дарвоза сифатида баҳоланган. Бу ҳолат савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар яратиши таъкидланган.

 

Сиэтлда Ўзбекистон Бош консулхонаси фаолият юритмоқда

Прокламацияда Ўзбекистоннинг Сиэтлда Бош консулхонаси фаолиятини йўлга қўйгани ҳам қайд этилган.

Мазкур дипломатик ваколатхона Ўзбекистон ва АҚШнинг Тинч океани шимоли-ғарбий ҳудуди ўртасида инсонлараро, бизнес ва ҳукуматлараро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими 4 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган. Унда Вашингтон штати ва Сиэтл шаҳри раҳбарлари, дипломатик корпус, АҚШ компаниялари, академик доиралар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги

Ўзбекистон 2026 йилда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонламоқда. Мамлакатда 1 сентябрь Мустақиллик куни сифатида нишонланади.

Сиэтл шаҳрининг қарори Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ва иқтисодий алоқалари, хусусан, мамлакатнинг Ғарбий соҳилдаги ҳамкорлиги кенгайиб бораётгани фонида қабул қилинди.

мавзуга оид янгиликлар

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →