Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32
Улашиш:

Уни узоқ вақт олиб кетмаган автомобил эгалари эса қўшимча молиявий мажбуриятларга дуч келиши мумкин.
24 декабрдан Тошкентда автомобилларни мажбурий эвакуация қилиш ва жарима майдончаларида сақлаш бўйича янги механизм ишга тушади. Ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 508-сон қарори билан белгиланган.
Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилишича, янги тизим автомобилни эвакуаторга юклаш, ташиш, жарима майдончасида сақлаш ва эгасига қайтариш жараёнларини электрон шаклда назорат қилиш имконини беради.
Янги тартибга кўра, пиёдалар йўлаклари, ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган жойлар ҳамда махсус хизматлар ҳаракатига тўсқинлик қиладиган ҳудудларда қолдирилган автомобиллар эвакуация қилинади.
Ҳайдовчи эвакуатор автомобилни юклашни бошлашидан олдин етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, транспорт воситаси олиб кетилмайди. Аммо юклаш жараёни бошланганидан кейин эвакуацияни тўхтатиш мумкин эмас.
Эвакуация ва сақлаш қанча туради?
Янги қоидаларда эвакуациянинг ҳар бир километри ва жарима майдончасида сақлашнинг ҳар бир суткаси учун 88 минг сўмгача тўлов белгиланган.
Сақлаш учун ҳақ автомобил эвакуаторга юкланган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Эвакуация хизматлари учун умумий тўлов 1 миллион 760 минг сўмдан ошмаслиги керак. Бу суммага йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланадиган жарима кирмайди.
Масалан, автомобилни 3 километр масофага ташиш ва жарима майдончасида 3 сутка сақлаш учун жами 528 минг сўмгача тўлов талаб этилади. Бунга қоидабузарлик жаримаси ҳам қўшилади.
Машинани жарима майдончасидан қандай олиш мумкин?
Транспорт воситасини қайтариб олиш учун электрон тўловни амалга ошириш, бир иш куни ичида SMS орқали QR-кодли рухсатнома олиш ва шу ҳужжат асосида автомобилни олиб чиқиш лозим.
Электрон тизимда рухсатнома расмийлаштирилмаган бўлса, автомобилни эгасига ёки бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.
Агар транспорт воситаси асоссиз равишда эвакуация қилинган бўлса, юзага келган харажатлар тегишли давлат органи томонидан қопланади. Ташиш вақтида автомобилга зарар етказилса, бунинг учун жарима майдончаси оператори жавоб беради.
Автомобилни узоқ вақт олиб кетмаслик оқибати қандай бўлади?
Янги тартибда талаб қилиб олинмаган автомобиллар учун ҳам алоҳида чоралар назарда тутилган.
Агар транспорт воситаси 6 ой давомида жарима майдончасидан олиб кетилмаса, у талаб қилиб олинмаган транспорт воситалари реестрига киритилади. Шу вақтгача йиғилган қарздорлик мажбурий тартибда ундирилади.
12 ой ўтганидан кейин эса суд автомобилни эгасиз мол-мулк деб топиши мумкин.
Пойтахтда бундай чораларнинг жорий этилиши нотўғри тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатларига қарши курашни кучайтиришга қаратилган. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази аввалроқ ҳам пиёдалар йўлаклари, бекатлар, яшил ҳудудлар ва тўхташ тақиқланган жойларда қолдирилган автомобилларни эвакуация қилиш чоралари кучайтирилишини билдирган эди.
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

1 августдан жарима майдончасидан машиналар фақат QR-код орқали чиқарилади
Ўзбекистон
07.07.2026, 14:14

Тошкентда нотўғри тўхтаган автомобиллар жарима майдончасига олиб кетилади
Ўзбекистон
16.05.2026, 17:00

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
