Тошкентдаги «туризм кўчалари» учун алоҳида автобуслар қатнови йўлга қўйилади
Пойтахт ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ташкил этилган «туризм кўчалари»ни боғловчи тунги вақтда ҳаракатланадиган жамоат транспортини йўлга қўйишни назарда тутувчи қарорни қабул қилди.
Ўзбекистон
04.09.2025, 19:26
Улашиш:

Ҳужжатда, жумладан, тунги жамоат транспортларининг йўлкира ҳақи ҳамда уларнинг қулайликларига аниқлик киритилган.
Қайд этилишча, бунда йўлкира ҳақи Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишлари билан бир хил этиб белгиланади ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган, кондиционерли, Wi-fi, видеокузатув тизимига эга, шунингдек имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган автобуслар хизмати йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин «Газета.уз» нашри халқ депутатлари шаҳар кенгашининг йиғилишида пойтахт Транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Норбўтаевнинг туризм кўчалари орқали ҳаракатланувчи тунги автобус йўналишлари тармоғи юзасидан маълумот бергани ҳақида ёзганди.
Унда, хусусан, Норбўтаев тунги соат 22:00 дан эрталаб 06:00 гача ҳаракатланадиган автобуслар Тошкент шаҳридаги аэропортлар, темирйўл вокзаллари, метро бекатлари, тунги туризм кўчалари, савдо ва кўнгилочар марказлар, йирик деҳқон бозорлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланишини айтган. Бунда умумий ҳисобда 15 та йўналиш икки босқичда, оралиқ интервали дастлаб ярим соатни ташкил этган ҳолда ташкил этилади.
Норбўтаевнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри ҳокимиятидан автобусларни алоҳида қизил рангга бўяш таклифи бўлган. Автобус йўналишлари рақамлари ҳам Т1, Т2, яъни «тунги автобус» сифатида белгиланади.
«15 та йўналишда 54 та автобус ҳаракатланади. Ўша йўналишдаги тушумни ҳисобламасак, ўртача 33 миллиард сўм маҳаллий бюджетга юклама тушади», – деди Оллоёр Норбўтаев.
Ўзбекистон
04.09.2025, 19:26
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Гулистон шаҳрига янги автобуслар олиб келинди
Ўзбекистон
04.12.2025, 19:39

Тошкент жамоат транспорти парки 202 та янги YUTONG электробус билан бойиди
Ўзбекистон
15.10.2025, 20:02

Шота Руставели кўчасида автобуслар ҳаракатлана бошлади
Ўзбекистон
07.10.2025, 09:48

Ўзбекистонга Хитойдан электробусларнинг навбатдаги партияси олиб келинмоқда
Ўзбекистон
23.09.2025, 19:01

Тошкентдаги кўчада ер чўкиши кузатилди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:46

Транспортдан бепул фойдаланувчилар сафи кенгаймоқда
Ўзбекистон
12.09.2025, 13:30
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
сўнгги янгиликлар

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди
Жаҳон
27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда
Жаҳон
27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
