Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади
Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарини босқичма-босқич бошқа ҳудудларга кўчириш жараёни давом этмоқда. Сирдарёга кўчишни режалаштираётган тадбиркорларга эркин иқтисодий зонадан соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ер ажратилади. Шунингдек, 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилиши ҳамда хомашёларни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланиши белгиланди.
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31
Улашиш:

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида мазкур йўналиш бўйича муҳим янгиликлар маълум қилинди.
Қарорга кўра, корхонасини Сирдарё вилоятига кўчирмоқчи бўлган тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилади. Хусусан:
- Сирдарё эркин иқтисодий зонасидан соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ер ажратилади;
- 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади;
- Хомашёларни темир йўл транспорти орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.
Вилоятда фаолият юритаётган 1 140 та саноат корхонасидан 129 таси паст қувватда ишлаётгани қайд этилди. Сабаб сифатида эҳтиёт қисм ва бутловчиларни четдан олиб келиш туфайли таннарх ошиб кетаётгани айтилди. Ушбу маҳсулотларни ҳудуднинг ўзда ишлаб чиқариш орқали таннархни 10 фоизгача камайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Шунингдек, “Фаровон” кичик саноат зонасига туташ 200 гектар майдонда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш кластери ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Ҳудудда инфратузилма мавжуд бўлгани сабабли қўшимча харажатлар талаб этилмайди. Вилоят ҳокимлигига бу ерда 800 миллион долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини йўлга қўйиш топширилди.
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31
Улашиш:
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28
сўнгги янгиликлар

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Иқтисодиёт
22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади
Сиёсат
22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди
Сиёсат
22.07.2026, 12:36

«Мурунтов»да улкан юк машинаси енгил автомобилни босиб кетди. Икки киши ҳалок бўлган
Ўзбекистон
22.07.2026, 12:22

АҚШ Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича тарихий келишувни маъқуллади
Жаҳон
22.07.2026, 11:10

Франция 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
22.07.2026, 11:08

Хусийлар Саудия Арабистонига қарши денгиз блокадаси эълон қилди
Жаҳон
21.07.2026, 16:33

ЖЧ чипта ва формалари бўйича саволлар очиқ қолмоқда: ЎФА ва вазирлик нима деди?
Спорт
21.07.2026, 16:22

Гаяна қирғоқларида паром ағдарилди: ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 27 та
Жаҳон
21.07.2026, 13:23

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10

Тошкент метрополитенига 3 та янги поезд олиб келинди
Ўзбекистон
21.07.2026, 11:51

FIFA рейтинги янгиланди: Ўзбекистон рейтингда 10 поғона пастлади
Спорт
21.07.2026, 11:14

Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади
Маданий
21.07.2026, 10:43

Алифбога тузатишлар ортиқча харажат талаб қилмайди
Ўзбекистон
21.07.2026, 10:02

Афғонистонда Эронга кетаётган 5 муҳожир саҳрода ҳалок бўлди, 14 нафари бедарак йўқолди
Жаҳон
20.07.2026, 16:05

Food City чорраҳасида кўприк қурилиши сабаб Тошкентда бир қатор йўллар ёпилади
Ўзбекистон
20.07.2026, 15:45

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди
Ўзбекистон
20.07.2026, 13:38

Бекатлар ўз вазифасини бажаряптими?
Ўзбекистон
20.07.2026, 12:20

Кечаси Украина Москва вилоятига 400 та дрон учирди
Жаҳон
20.07.2026, 11:45
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?
Ўзбекистон
26.06.2026, 17:14

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

