updated: 22.03.2026, 19:17

Уйи бузилишга тушган фуқароларга 3 турдаги компенсация таклиф этилади

Республика бўйича 42 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 17 мингтаси 2-3 қаватли ҳисобланади. 

Улашиш:

Уйи бузилишга тушган фуқароларга 3 турдаги компенсация таклиф этилади

Ҳар йили 145 мингта турар жойга бўлган талабни қондириш учун 2019-2023 йиллар давомида ўртача 60 мингта, 2024 йилда эса 100 мингта янги турар жойлар қурилган бўлиб, бу борада ўсиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун қўшимча ер ресурслари талаб этилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича 42 мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, уларнинг 17 мингтаси 2-3 қаватли ҳисобланади. Бу уйларнинг 343 таси фойдаланиш муддатидан ўтган, яъни техник жиҳатдан яроқсиз ҳисобланади. Электр, сув таъминоти эскирган, айримларида оқова сув тармоғи ҳам мавжуд эмас. Ҳожатхоналари умумий ёки уй ташқарисида жойлашганлари ҳам йўқ эмас. Аммо шунга қарамай, бу уйларда аҳоли вакиллари яшашда давом этмоқда.

Таҳлилларга кўра, 17 мингта 2-3 қаватли уйлар ўрнида 7-9 қаватли 13,5 мингта замонавий уй-жой қуриш имконияти мавжуд. Бу эса ҳозирги ҳудудда тахминан 3 баробар кўп аҳолини уй-жой билан таъминлаш мумкин. Янги қуриладиган уйлар эса замонавий, барча шароитларга эга ҳолда, энергетик ва инфратузилма ресурсларини тежаган ҳолатда барпо этилади. 

Бу соҳада ягона қонун ҳужжати мавжуд эмас эди. Шундан келиб чиқиб, жамоатчилик ва соҳа мутахассислари иштирокида “Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат лойиҳаси парламент қуйи палатасининг бугунги мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, лойиҳада шаҳарсозлик реновацияси асослари ва мақсадлари, мажбурий шартлари, асосий принциплари, реновация босқичлари, бу борада лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби, соҳада давлат бошқаруви асослари белгиланмоқда.

Шунингдек, шаҳарсозлик реновацияси лойиҳасини бошлаш учун барча ҳуқуқ эгалари билан нотариал тартибда келишув битими имзоланиши белгиланяпти. Яъни, ҳеч ким реновацияда иштирок этишга мажбурланмаслиги ҳамда реновация ихтиёрийлик принципига асосланиши мустаҳкамланмоқда.

Қонун лойиҳасида айнан қайси ҳудудлар реновация қилиниши мумкинлигига доир аниқ мезонлар белгиланмоқда. Яъни, ҳудуднинг бош режасида реновация ҳудуди сифатида эътироф этилган бўлиши, уй-жойлар яшаш учун бутунлай яроқсиз ҳолда бўлиши ва аҳолининг ижтимоий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳолатлар мавжуд бўлиши ҳудуднинг реновация қилинишига асос сифатида белгиланмоқда. 

Албатта, реновация дастури лойиҳаси реновацияга тушадиган уй-жой мулкдорларининг розилигига асосланиши ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаларидан ўтказилиши лозим. Бу борада реновацияга маҳаллий ҳокимлик, шу ҳудуд аҳолиси ва инвесторлар таклиф киритиши мумкинлиги, бунинг учун эса ўша ҳудуднинг камида 80 фоиз аҳолисининг розилиги нотариал тасдиқланган бўлиши шартлиги ўз аксини топган. Таклиф киритилгандан сўнггина лойиҳа ишлаб чиқилади. Мулкдорларнинг розилигисиз бузишларга ва қурилишларга йўл қўйилмайди. 

Мулкдорлар учун уч хил компенсация шакллари назарда тутилмоқда. Биринчиси, реновация ҳудудининг ўзидан турар ёки нотурар жой бериш, иккинчиси, бошқа ҳудуддан жой бериш ва учинчиси, уйнинг бозор қийматидаги баҳосида пул тўлаш. 

Бундан ташқари, ижарада яшаб турган аҳоли вакиллари учун ижара пули тўлаб берилади. Ҳар бир мулкдорга ўзининг мулки бозор қийматининг қўшимча 12 фоизи миқдорида бир марталик товон пули ҳам тўланади. 

Реновация қурилиш муддати 2 йил этиб белгиланмоқда. Агар қурувчи 2 йилда қуриб улгурмаса, кечиккан ҳар бир кун учун мулкдорларга мулк қийматининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. 

Шунингдек, ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида дирекция тузилиши кўзда тутилмоқда. Агар қурилиш якунланмай қолса ёки чўзилиб кетса, янги инвестор жалб этилиб, якунига етказилади. Бошланган лойиҳа тўхтаб қолмаслиги давлат томонидан кафолатланади. 

Муҳокамалар давомида депутатлар томонидн бир қатор саволлар кўтарилди. Қонун ташаббускорлари ўртага ташланган саволларга батафсил тушунтиришлар берди. Қизғин муҳокама ва савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳасининг бугунги кундаги долзарблиги таъкидланиб, биринчи ўқишда қабул қилинди. 

мавзуга оид янгиликлар

Уйи реновацияга тушган фуқароларга компенсация берилади

“Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, парламент қуйи палатасидаги фракцияларнинг йиғилишларида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ўзбекистон

05.08.2025, 11:02

Қурилиш ва уй эгаларининг ҳуқуқлари: қонун, амалиёт ва ҳимоя йўллари

Қурилиш ва реконструкция ишлари шаҳарлар тараққиёти учун зарур. Бироқ бу жараён уй эгаларининг ҳуқуқлари, ижтимоий адолат ва инсон манфаатлари ҳисобидан амалга ошмаслиги керак.

Ўзбекистон

19.12.2025, 15:04

Қурилиш иншоотлари ва уй эгаларининг ҳуқуқлари: муаммолар, қонун ва ижтимоий таъсир

Уй ёки ер участкаси олиб қўйиладиган бўлса, қонунга мувофиқ ва адолатли компенсация эвазига амалга оширилади. Бироқ амалиётда компенсация бозор қийматидан паст белгиланиши, уй эгасининг розилигисиз бузилиши ҳамда ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштирилмаслиги ҳолатлари учрамоқда.

Ўзбекистон

18.12.2025, 08:09

Урбанизация Конституция ва инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилмаслиги керак

БМТнинг махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал мамлакатимизда тегишли уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш масалаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси веб-сайтига кўра, "Жаноб Ражагопал миллий қонунчилик ва амалиётда тегишли уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга оширишни, шу жумладан уй-жойнинг арзонлиги ва арзонлиги хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганади. мажбурий кўчириш. Унда Ўзбекистон ҳукумати томонидан аҳолининг барча гуруҳлари учун муносиб уй-жой ҳуқуқини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинади, шунингдек, иқлим инқирозининг ушбу ҳуқуққа таъсири ва аҳолининг уй-жой масалалари бўйича қарорлар қабул қилишдаги иштироки ўрганилади. 

Ўзбекистон

30.08.2024, 17:49

сўнгги янгиликлар

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59