Вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 60 ёшли фуқаро уч суткага қамалди
Тошкентда 60 ёшли шахс вояга етмаган қизга тегажаклик қилгани учун 3 сутка қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда "Nemolchi.Uz" лойиҳаси маълум қилди.
Ўзбекистон
02.10.2024, 10:21
Улашиш:

Вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 60 ёшли фуқаро уч суткага қамалди
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 сентябрь куни аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига мурожаат қилиб, спиртли ичимликлар таъсирида бўлган бегона бир эркак унинг ёш қизига яқинлашиб, юзидан ўпиб, бағрига босганини билдирган.
Аёлга кўра, ҳодиса унинг қизи билан бирга бозорга озиқ-овқат сотиб олиш учун борганида юз берган. Қиз чарчоқ сабабли ўриндиққа ўтирган вақтда, онаси шу атрофдаги дўконга кирган. Дўкондан чиққанида эса қизини таниш бўлмаган бир эркак бағрига босиб, юзидан ўпаётганини кўриб қолган. Онаси дарҳол қизининг ёнига югуриб, эркакни итариб, қизидан қўлини тортишни талаб қилган. Бироқ ширакайф эркак аёлни ҳақоратлаган.
Мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига етказилгандан сўнг, ўрганилган. Аниқланишича, қизга шилқимлик қилган фуқаро Тошкент вилоятида туғилган, 60 ёшли эркак бўлиб чиққан. Сўнг эркак ушланиб, унга нисбатан иш судга оширилган. Судда фуқаро ўзининг айбини тан олмасдан, қизча унинг набирасини эслатганлигини учун уни эркалаганини айтган. Шунингдек, у спиртли ичимлик ичмаганини ҳам билдирган.
Шу йилнинг 30 сентябрь куни юқоридаги ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Жиноят ишлар бўйича судида якуний суд қарори ўқиб эшиттирилган. Унда эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси (Жинсий тегажоғлик) бўйича ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилган ва унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ўзбекистон
02.10.2024, 10:21
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

