Халқаро Амнитсия Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ёмонлигини ёзмоқда
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International Ўзбекистон бўйича навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда сўз ва матбуот эркинлигидан тортиб, сиёсий репрессиялар, қийноқлар, мажбурий даволанишлар ва фуқаролик жамияти фаолларига босимгача бўлган кенг қамровли муаммолар ёритилган. Ҳисоботда ҳукуматнинг ислоҳотлар ваъдаларига қарамай, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳолати сезиларли даражада ёмонлашгани қайд этилади.
Ўзбекистон
02.05.2025, 12:19
Улашиш:

Халқаро Амнитсия Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ёмонлигини ёзмоқда
Amnesty International'нинг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ўтган йил давомида фикр билдириш эркинлиги ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига нисбатан сезиларли чекловлар сақланиб қолган. Ташкилот мустақил журналистлар, блогерлар ва фуқаролик фаоллари коррупция ҳолатларини ёритгани, шунингдек, уй-жой, меҳнат ва бошқа инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги маълумотларни тарқатгани учун тазйиққа учраганини қайд этади. Ҳисоботда бу айбловлар ҳуқуқ фаолларининг фикрича, сиёсий мотивларга асосланганлиги алоҳида таъкидланган.
Хусусан, апрель ойида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Умида Ниязова ва Шарифа Мадраҳимова "Indorma Agro" корхонасида меҳнат шароитларини мониторинг қилиш ҳамда фермер ва ишчилардан меҳнат можаролари ҳақида гувоҳликлар йиғиш чоғида режимга яқин блогер ва номаълум эркак томонидан ҳужумга учраган.
Amnesty International'га кўра, бу воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят иши очишдан бош тортган. Шундан сўнг блогер Умида Ниязовани ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон обрўсига путур етказишда айблаган.
Ҳисоботда келтирилишича, февраль ойида Ўзбекистон Олий суди сиёсий партия сифатида рўйхатдан ўтмаган ва Қорақалпоғистон Республикаси мустақиллиги тарафдори бўлган "Алга Каракалпакстан" ҳаракатини “экстремистик” деб топиб, унинг фаолиятини тақиқлаган.
30 май куни суд Парахат Мусаббаровни ушбу ташкилотда иштирок этганликда айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган. Amnesty Internatinal'нинг таъкидлашича, айбловлар фақат тергов изоляторида босим остида берилган ва кейинчалик судда инкор этилган кўрсатмаларга асосланган. Дастлабки далиллар орасида Мусаббаровнинг Қозоғистонда бўлган даврида жойлаштирилган ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар ҳам бўлган.
Ҳисоботда, шунингдек, қамоқ жойларида қийноқ ва бошқа шафқатсиз муомалалар кенг тарқалганича қолаётгани қайд этилган. Amnesty Internatinal'га кўра, ҳукумат Бош прокуратуранинг қамоқхона шароитларини мустақил мониторинг қилиш механизмларини жорий этиш ҳақидаги таклифларини амалга оширмаган ва бу борада халқаро ташкилотларга берилган ваъдаларни бажармаган.
2022 йилда Қорақалпоғистоннинг мақоми билан боғлиқ Конституцияга киритилган баҳсли ўзгартишлар оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Расмийлар бунга жавобан оммавий ҳибсга олишлар, қийноқ ва сиёсий асосдаги суд жарликларини амалга оширди. Намойишларда иштирок этганлар кўпинча адолатсиз судлардан кейин озодликдан маҳрум этилган.
2022 йилда ташкил этилган парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги норозиликларни зўравонлик билан бостириш, шу жумладан ўнлаб қўлга олинганларга нисбатан қийноқ ҳолатларини ўрганиши керак эди. Ҳисоботда таъкидланишича, комиссия ўз ҳисоботини декабрь ойида парламентга топширган бўлса-да, йил охиригача бу ҳужжат оммага эълон қилинмаган ва халқаро мустақил тергов ўтказиш бўйича чақириқларга жавоб берилмаган.
Август ойида ҳуқуқ фаоллари 2022 йилги норозиликларда қатнашганликда айбланиб 16 йилга қамалган қорақалпоғистонлик адвокат ва журналист Даулетмурат Тажимуратовнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар берди. Онасининг айтишича, у оҳак заводида ҳимоя воситаларисиз ишламоқда, вазн йўқотган, тери касалликлари ва нафас олишда қийналаётган. Amnesty Интернатионалънинг фикрича, унга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва адвокат ҳамда яқинларига учрашишга рухсат берилмаган.
Август ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси қонуний меъёрлар билан амалиёт ўртасидаги жиддий тафовутларга эътибор қаратди. У суд ҳокимияти мустақиллиги етишмаслигини ва уй бузиш билан боғлиқ деярли барча ишлар қурувчилар фойдасига ҳал қилинаётганини таъкидлади. Шунингдек, у мажбурий кўчиришларни ёритаётган ҳуқуқ фаоллари, блогерлар, адвокатлар ва журналистларга нисбатан босим ва таъқиблар борлигидан хавотир билдирди.
Amnesty International маълумотига кўра, 5 январь куни суд фаолла Шаҳида Саломовани очиқ психиатрия муассасасидан ёпиқ муассасага кўчиришга қарор чиқарган. Унга қариндошлари ва адвокати билан учрашиш тақиқланган, мажбурий даволаниш белгиланган. Саломова 2022 йилда президент ва унинг оиласига нисбатан танқидий фикр билдирганидан сўнг мажбурий руҳий шифохонага ётқизилган. БМТнинг махсус маърузачисига уни зиёрат қилишга рухсат берилмаган ва у халқаро мустақил тиббий экспертиза ўтказишга чақирган.
Ҳукумат танқидчиларга, айниқса ижтимоий тармоқларда босимни кучайтиришда давом этди.Журналистлар, блогерлар ва фаоллар туҳмат ёки ҳақоратда, жумладан, президентга нисбатан ҳақоратда айбланиб жазоланди. 2025 йилда мустақил овозларни нишонга олган кўплаб ҳолатлар, хусусан, блогерларнинг сохта айбловлар асосида қамалиши қайд этилган.
Меҳнат ҳуқуқлари соҳасида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмади. Ишчиларнинг эксплуатацияси ва, хусусан, "Indorma Agro" корхонасида ерларнинг ноқонуний тортиб олиниши юзасидан берилган шикоятлар етарли даражада кўриб чиқилмади, мустақил касаба уюшмалари фаолиятига эса ҳануз тўсиқлар қўйилмоқда.
Ўзбекистон
02.05.2025, 12:19
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

Тажовузкор риторика давом этмоқда: навбат Валуевга
Жаҳон
23.01.2026, 10:32

АҚШ ўнлаб БМТ ва халқаро ташкилотлардан чиқмоқчи
Жаҳон
08.01.2026, 15:33

Самарқандда инспектор таҳдидларидан қўрққан ўсмир ўзини ёқиб юборди
Ўзбекистон
12.12.2025, 08:01

БМТ тугатилиши керакми?
Сиёсат
15.10.2025, 12:24
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади
Жаҳон
26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар
Иқтисодиёт
26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
Ўзбекистон
26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози
Жаҳон
26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди
Ўзбекистон
26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда
Иқтисодиёт
26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман
Ўзбекистон
26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?
Фан-технология
26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди
Жаҳон
26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37
машҳур янгиликлар

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
