«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.
Жаҳон
12.11.2026, 16:42
Улашиш:

Foto: Al Jazeera
Формула-1 пойгаларининг етти карра чемпиони Льюис Ҳемилтон Исроилни Мисрдан Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кирилиши учун «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пунктини қайта очишга чақирди. Ҳозирда ҳудудда кучли ёмғирлар ва вақтинчалик чодир-лагерларни сув босиши оқибатида шароит оғирлашган.
Ушбу чақириқ чоршанба куни — британиялик F1 пойгачисининг Ғазо билан чегарадош Миср шимолидаги Ал-Ариш шаҳрига ташрифидан бир кун ўтиб янгради. У ерда Ҳемилтон Миср Қизил Ярим ой жамияти томонидан қамалган анклавга юборишга тайёрланган инсонпарварлик ёрдамини кўздан кечирган эди.
«Ғазо ва Фаластиндаги одамлар шу қадар танг аҳволдаки, уларнинг ушбу ёрдамга бўлган эҳтиёжи айни пайтдагидан ортиқ бўлиши амримаҳол. Шу сабабли биз Исроилга жиддий босим ўтказишимиз ва ушбу ёрдам уларга етиб боришини таъминлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур», — деб ёзди Ҳемилтон ижтимоий тармоқдаги постида.
Ҳемилтоннинг таъкидлашича, бир нечта ҳудудда энг зарур маҳсулотлар сақланаётган омборлар мавжуд, бироқ чегаралар ёпиқлиги сабабли бу таъминот унга муҳтож фаластинликларга етиб бормайapти.
«Адолатсизлик»
Ҳемилтоннинг Instagram саҳифасидаги постда унинг Миср Қизил Ярим Ой жамияти кўнгиллилари ва ходимлари билан учрашгани акс этган.
«Исроилнинг Ғазода сўнгги уч йилдан бери олиб бораётган геноциди даҳшатли. Одамларнинг эркинлик, хавфсизлик ва ўз қадр-қимматидан маҳрум қилиниши — адолатсизликдир. Ҳеч бир инсонга унинг ҳаёти бошқаларникидан қадрсизроқдек муносабатда бўлмаслик керак», — деди Ҳемилтон.
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу эса Исроил Ғазо секторига қишки зарур маҳсулотлар киришини кечиктирмоқда, деган айбловларни рад этди.
150 минг чодир чегара ортида
БМТнинг 11 ноябрь куни маълум қилишича, гуманитар ҳамкорлар ва аъзо давлатлар харид қилган 150 мингдан зиёд чодир чегара ортида қолмоқда. Уларни Ғазо секторига олиб кириш учун Исроил рухсати керак.
Ташкилотнинг гуманитар масалалар бўйича раҳбари Том Флетчер Исроилда янги ҳукумат шаклланишини кутиш Ғазога қиш мавсуми учун зарур воситаларни етказишдаги кечикишлар учун «ўринли баҳона эмас»лигини билдирди.
Аввалроқ Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босгани ҳақида хабар бергандик.
Жаҳон
12.11.2026, 16:42
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш
Жаҳон
01.07.2026, 10:43

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.08.2026, 10:01

Европа Иттифоқи Ғазо учун 1 миллиард долларлик ёрдам дастурини ишга туширди
Жаҳон
13.07.2026, 18:03
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
