Йирик аварияларнинг олдини олиш учун свет 2 соатгача ўчирилиши мумкин — Энергетика вазирлиги
Сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво электр энергияси истеъмолининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда, натижада электр тармоқлари ўта юқори юклама остида ишламоқда. Буни олдини олиш мақсадида бир қатор ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистон
17.07.2026, 15:54
Улашиш:

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 16-июль куни суткалик электр энергияси истеъмоли 291 миллион кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилги энг юқори даражадан 18,4 миллион кВт·соатга (6,7 фоизга) юқори.
Шу билан бирга, 16-июль куни суткалик ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 295,4 миллион кВт·соатга етиб, янги рекорд ўрнатилди — бу 15-июльдаги 291,4 миллион кВт·соатлик кўрсаткичдан 4 миллион кВт·соат (1,37 фоиз) кўп.

Нима учун тармоқлар хавф остида?
Очиқ ҳавода жойлашган электр узатиш тармоқлари ва ускуналари қуёш таъсирида меъёрий ҳароратдан анча юқори қизимоқда. Бунга қўшимча равишда, кундузги вақтларда минглаб кондиционер, музлаткич ва бошқа совутиш жиҳозларининг бир вақтда ишлаши тармоқлардаги юкламани янада кучайтирмоқда. Бу эса ускуналарнинг ишдан чиқиши ёки аварияга учраши хавфини оширмоқда.
Қандай чоралар кўрилмоқда?
Йирик носозликларнинг олдини олиш мақсадида диспетчерлик хизматлари юкламани камайтириш чораларини кўрмоқда. Хусусан, юклама критик даражага яқинлашган ҳудудларда ускуналарни ҳимоя қилиш мақсадида қисқа муддатга электр таъминоти узиб турилиши мумкин — бу узоқ муддатли таъмирлаш талаб қиладиган йирик аварияларнинг олдини олиш учун зарур чора ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятларни тезкор бартараф этиш учун ҳудудларда туну кун фаолият юритувчи махсус авария бригадалари ташкил этилган.
Қайси ҳудудларда чеклов жорий этилди?
Ўта юкламанинг олдини олиш мақсадида бир қатор ҳудудларда 2 соатлик мажбурий чеклов жорий этилди:
- Қашқадарё вилояти, Кўкдала ва Чироқчи туманлари — 1750 истеъмолчи
- Жиззах вилояти, Шароф Рашидов ва Зомин туманлари — 1200 истеъмолчи
- Хоразм вилояти, Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир туманлари — 1300 истеъмолчи
- Тошкент вилояти, Тошкент ва Зангиота туманлари — 1000 истеъмолчи
Расмийлар аҳолидан электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишни, зарурат бўлмаган ҳолларда электр жиҳозларидан фойдаланишни чеклашни сўради. Шунингдек, юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Ўзбекистон
17.07.2026, 15:54
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этмоқдами?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
