updated: 22.03.2026, 15:17

Венгрия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 200 тагача стипендия ажратади

Венгрия ҳукумати 2018 йилдан бери Ўзбекистон фуқароларининг ўз ОТМларида таълим олиши учун стипендиялар ажратиб келмоқда.

Таълим

26.07.2025, 12:30

Улашиш:

Венгрия ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари учун 200 тагача стипендия ажратади

Эндиликда ҳар йили Венгрия томонидан ўзбек фуқаролари учун ажратиладиган таълим грантлари сони 200 тагача оширилди

Бу эса икки давлат ўртасидаги идоралараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш билан бирга, ўзбекистонлик ёшлар учун хорижда, хусусан Венгриянинг нуфузли ОТМларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, Венгрия ҳукумати 2018 йилдан бери Ўзбекистон фуқароларининг ўз ОТМларида таълим олиши учун стипендиялар ажратиб келмоқда. Бугунги кунгача юртимиздан 400 дан зиёд ёшлар Венгриянинг турли университетларида таҳсил олиб, ушбу дастур имкониятларидан самарали фойдаланишган.

Ўзбекистонлик ёшлар ўртасида ушбу стипендия дастурига бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бораётгани ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланаётгани сабабли, Венгрия томони стипендия квоталарини босқичма-босқич кўпайтириб келмоқда.

Венгрия томонидан таклиф этилган таълим йўналишлари Ўзбекистон иқтисодиёти эҳтиёжларидан келиб чиқиб танланган бўлиб, номзодлар таълимни инглиз ёки венгер тилларида олиш имконига эга бўлади.

Муҳими, мазкур келишув Ўзбекистон томони учун ҳеч қандай молиявий мажбурият юкламайди. Венгрия ҳукумати таълим тўлови, турар жой, тиббий хизмат ва стипендияни ўз зиммасига олади. Фақатгина авиачипта харажатлари талабанинг зиммасида қолади.

Ҳужжатда танлов жараёнида шаффофлик ва адолатлиликни таъминлаш бўйича қоидалар ҳам акс этган.

Таълим

26.07.2025, 12:30

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42

Венгрияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони оширилади

Тошкент давлат аграр университети (ТДАУ) делегацияси Венгриянинг етакчи университетлари билан академик, илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Будапештга борди.

Таълим

04.10.2025, 14:13

Oʻzbekiston va Vengriya AES qurilishi loyihasi doirasida bayonnoma imzoladi

Ўзбекистон ва Венгрия АЭС қурилиши лойиҳаси доирасида баённома имзолади

Ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудида қуруқ совитиш тизимларини йирик узелли йиғишни ташкил этиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ишларини бошлаш назарда тутилмоқда.

Сиёсат

15.07.2025, 11:20

Yevropa mamlakatlari Ukrainaga 20 milliard yevrolik harbiy yordam beradi

Европа мамлакатлари Украинага 20 миллиард евролик ҳарбий ёрдам беради

Шу пайтга қадар Украинани қўллаб-қувватлаган Америка Қўшма Штатлари энди Россия билан яқин алоқаларни ўрнатаётгани сабабли Европа мамлакатларининг раҳбарлари Киев учун камида 20 миллиард евро қийматидаги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда уч нафар Европа Иттифоқи дипломати "Palitico" нашрига маълум қилди.

Жаҳон

24.02.2025, 13:40

Butunjahon shaxmat Olimpiadasining birinchi kunida oʻzbekistonliklar peshqadam boʻldi

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи кунида ўзбекистонликлар пешқадам бўлди

Кеча, 11 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига старт берилди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Спорт

12.09.2024, 11:40

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45