Жаҳон банки Ўзбекистонда электр тармоқларини модернизация қилиш учун 100 млн АҚШ доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга қайта тикланувчи энергия манбаларини тақсимлаш электр тармоқларига интеграция қилиш ва мамлакатнинг устувор ҳудудларида электр таъминоти ишончлигини оширишга қаратилган дастурни амалга ошириш учун 100 миллион долларлик кредит ажратди.

Улашиш:

Jahon banki Oʻzbekistonda elektr tarmoqlarini modernizatsiya qilish uchun 100 mln AQSh dollar kredit ajratdi

Маълум бўлишича, дастурни амалга ошириш учун "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ (ҲЕТ АЖ) ўз ҳисобидан қўшимча 50 миллион АҚШ  доллар ажратади.  

Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистоннинг энергетика сектори катта тижорат йўқотишлари, шу жумладан кўрсатилган хизматлар учун қарзлар туфайли норентабел бўлиб қолмоқда. Бу давлат бюджетига жиддий босим ўтказмоқда. 

Молиявий барқарорликни ошириш учун тақсимот тизимининг операцион ва молиявий моделлари ислоҳ қилинмоқда. Бундан мақсад – рентабелликни ошириш ва энергия тармоқлари инфратузилмасини ривожлантиришга хусусий инвестицияларни жалб қилиш.

"Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган молиялаштириш 2030 йилгача Ўзбекистоннинг тақсимлаш инфратузилмасини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича давлат дастурини амалга оширишга ҳисса қўшиш имконини беради. Ҳисоб-китобларга кўра, давлат дастури доирасида жалб этилиши лозим бўлган инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 3 миллиард долларни ташкил этади.

 Умид қиламизки, мамлакатнинг бошқа халқаро ҳамкорлари ва хусусий инвесторлар ҳам биздан ўрнак олиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг энергетика тармоғини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдилар", деган Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татяна Проскурякова.

Жаҳон банки ва "Ҳудудий тармоқлар" АЖ биргаликда 150 миллион АҚШ долларлик дастур доирасида қуйидаги ишлабажарилишиҳи керак: 

— 6 000 км узунликдаги паст кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш; 

— умумий қуввати 250 мегаволт-ампер (МВА) бўлган 1 200 та тақсимлаш трансформаторини алмаштириш ва ўрнатиш; 

— "ҲЕТ" АЖ тармоқларида электр энергиясининг тижорат йўқотишларини камайтиришга ёрдам берадиган 150 000 та “ақлли” ҳисоблагичларни улаш; 

— тақсимлаш тармоқлари фаолиятини автоматлаштириш ва рақамлаштиришни таъминлаш учун 4 000 та маълумотлар концентраторини ўрнатиш, бу уларни замонавий ва самарали тизимга айлантиради.

мавзуга оид янгиликлар

Jahon banki yana Oʻzbekistonga imtiyozli kredit ajratdi

Жаҳон банки яна Ўзбекистонга имтиёзли кредит ажратди

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистоннинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини яхшилаш учун 35 миллион АҚШ долларлик имтиёзли кредит ажратганини маълум қилди. 

Иқтисодиёт

21.05.2025, 09:51

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин

Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.

Жаҳон

24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди

Расмий маълумотларга кўра, давлат қарзининг асосий қисми — 39,82 млрд доллари ёки 85 фоизи ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади. Ташқи қарзнинг ЯИМга нисбати 27,1 фоизни ташкил этмоқда.

Иқтисодиёт

23.02.2026, 08:10

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди

Хитой ва Марказий Осиё ўртасида янги транспорт йўлаги иш бошлади. Унинг доирасида илк синовдаги юк поезди Ланьчжоудан Душанбе шаҳрига йўл олди.

Иқтисодиёт

20.02.2026, 10:10

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48