Хусусийлаштириш жараёнларида йўл қўйилаётган камчиликлар танқид қилинди – Сенат
Ўндан зиёд давлат активлари қарийб бир йилдан буён аукционда сотилмаса-да, уларнинг бошланғич нархини пасайтириш механизмидан фойдаланилмаган.
Иқтисодиёт
23.07.2025, 15:07
Улашиш:

Сенат кенгашининг навбатдаги мажлисида парламент назорати доирасида иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижроси муҳокама қилинди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқарган мажлисда иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Хусусан, 2021 - 2024 йилларда устав фондида давлат улуши мавжуд 500 дан зиёд хўжалик жамияти ва давлат унитар корхоналари ва 3,4 мингга яқин кўчмас мулк объектлари хусусийлаштирилди. Мингдан зиёд корхона тугатилиб, 964 таси қайта ташкил этилди.
Давлат активларининг хусусийлаштирилиши натижасида қарийб 36 минг янги иш ўрни яратилди. Тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган изчил чора-тадбирлар самараси ўлароқ 50 дан ортиқ давлат хизмати хусусий секторга берилди.
2024 йилнинг ноябрь ойида илк бор “Халқчил IPO” дастури доирасида Республика товар-хомашё биржасининг 3 миллиондан ортиқ акцияси аҳолига сотилиб, 11 мингга яқин киши акциядорга айланди.
Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида 3 банкнинг хусусийлаштирилгани ва 8 та янги хусусий банк ташкил этилгани ҳисобига давлат банкларининг умумий активлардаги улуши 85 фоиздан 65 фоизга қисқарди.
Сенаторлар хусусийлаштириш бўйича ҳудудлар ва тармоқларда фойдаланилмаётган имкониятлар, бўш турган жойларни иқтисодий активга айлантириш, аукционга қўйилган тайёр биноларни сотишда йўл қўйилган камчиликларга ҳам эътибор қаратди. Жумладан, вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тасарруфидаги айрим бўш турган бино ва иншоотлар оммавий савдоларга чиқарилмаган. Ўндан зиёд давлат активлари қарийб бир йилдан буён аукционда сотилмаса-да, уларнинг бошланғич нархини пасайтириш механизмидан фойдаланилмаган.
Ҳудуднинг ихтисослашуви, коммуникация ўтказиш имконияти ўрганилмасдан тадбиркорлик фаолияти учун аукционга чиқарилган 1,9 минг гектарга яқин ер майдонлари қарийб 1 йилдан буён сотилмаган.
Ижтимоий дафтарларга киритилган ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага бериш бўйича жорий этилган имтиёзлардан деярли фойдаланилмаган.
2024 йилда айрим вилоятларда давлат кўчмас мулк объектларини сотишдан тушган маблағлар тўлиқ вилоят бюджетига ўтказилиб, объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига ажратмалар амалга оширилмаган.
Мажлисда хусусийлаштириладиган ва ижарага бериладиган давлат мулки, уни сотиб олиш бўйича яратилган имкониятлар ва имтиёзлар ҳақида аҳоли ҳамда тадбиркорларни кенг хабардор қилиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаётгани танқид қилинди. Бу борада ҳоким ёрдамчиларининг масъулиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича белгиланган вазифалар бажарилишини мониторинг қилиш, муниципал мулкни хусусийлаштириш ҳолати тўғрисида масъул идораларнинг ҳисоботларини сессияларда эшитиш ва тегишли чоралар белгилаш юзасидан тавсиялар берилди.
Иқтисодиёт
23.07.2025, 15:07
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Тоштурма» ҳудудида нима қурилмоқда?
Ўзбекистон
07.11.2025, 09:11

Сенат раиси: фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунчилик такомиллашмоқда
Ўзбекистон
11.09.2025, 13:20

Сенат қўмиталарида сунъий интеллект ҳамда риэлторлик фаолиятига оид қонунлар кўриб чиқилди
Ўзбекистон
11.09.2025, 10:04

Сенаторлар жорий йилнинг биринчи ярмида 85 қонунни кўриб чиқди
Сиёсат
03.08.2025, 14:25

Танзила Норбоева депутатлар нега ҳокимларга қарши гапирмаётганига қизиқди
Ўзбекистон
02.08.2025, 13:27

Сенат чиқинди қарздорлиги сабабли электрга тўлов қилолмаслик механизмини танқид қилди
Сиёсат
24.07.2025, 10:02
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
