updated: 22.03.2026, 04:52

Яна 3 та туманга янги ҳоким тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак, Хоразм вилоятининг Гурлан ва Янгиариқ туманларига янги ҳокимлар келди.

Улашиш:

Yana 3 ta tumanga yangi hokim tayinlandi

Yana 3 ta tumanga yangi hokim tayinlandi

Қораўзак тумани 

Анвар Баймуратов Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди

Анвар Баймуратов 1983 йил 11 июлда Республиканинг Нукус шаҳрида туғилган. 2020 йилдан бугунга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари — сармоялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. 

Шунингдек, у Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маъсумиятли лавозимларда фаолият олиб борган. 

Гурлан тумани 

Ўразбаев Руслан Хажибаевич Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Ўразбаев 1979 йилда Хоразм вилоятида  туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. 

Бундан олдин, у Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи  лавозимида ишлаган. Руслан Хажибаевич ҳокимликка Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган. 

Янгиариқ тумани 

Матназаров Зафарбек Баҳадирович Хоразм вилояти Янгиариқ туманига ҳоким вазифасига тайинланди. 

Матназаров 1986 йилда Хорамда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Зафарбек Баҳадирович ҳам ҳокимликка Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тахиатош, Мингбулоқ, Фурқат ҳамда Тошкент туманига янги ҳокимлар тайинланганди

Ўзбекистон

08.08.2024, 15:43

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Президентнинг тегишли фармонлари билан тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари билан бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 10:51

Соғлиқни сақлаш тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан тизимда қатор раҳбар кадрлар тайинланди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Ўзбекистон

08.09.2025, 13:19

IIBdan chiqqan rahbar Qiziriq tumaniga hokim boʻldi

ИИБдан чиққан раҳбар Қизириқ туманига ҳоким бўлди

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими Анвар Орипов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига маълум муддат вилоят ИИБга раҳбарлик қилган Шерхон Алламуротов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.01.2025, 10:14

Hamshiralar akademiyasiga yangi rektor keldi

Ҳамширалар академиясига янги ректор келди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Носирова Раъно Раҳимовна Ҳамширалар академияси ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

16.09.2024, 14:28

4 ta tumanga yangi hokim keldi

4 та туманга янги ҳоким келди

Тахиатош, Мингбулоқ, Фурқат ҳамда Тошкент туманига янги ҳокимлар тайинланди.

Сиёсат

07.08.2024, 15:02

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45