ИИБдан чиққан раҳбар Қизириқ туманига ҳоким бўлди

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳокими Анвар Орипов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига маълум муддат вилоят ИИБга раҳбарлик қилган Шерхон Алламуротов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Улашиш:

IIBdan chiqqan rahbar Qiziriq tumaniga hokim boʻldi

IIBdan chiqqan rahbar Qiziriq tumaniga hokim boʻldi

Қайд этилишича, кеча, 27 январь куни Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Қизириқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапирган. 

Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганлигини билдириб,  Шерхон Йўллиевич Алламуротов номзодини Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирган. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган. 

Шерхон Алламуротов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонга эга. 

Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар Ш. Алламуротов 2023 йилдан буён Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган “Alfa” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида шифохонада шифокор ва беморни калтаклаш билан боғлиқ ҳодиса юзасидан “Alfa” деб аталган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ўзбекистон

26.01.2026, 13:51

Telegram ва Instagramда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳ эгалари ушланди

Telegram ва Instagram’да Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларнинг пул маблағларини ўзлаштириб келган жиноий гуруҳ фош этилди.

Ўзбекистон

07.01.2026, 14:05

«Тоштурма» ҳудудида нима қурилмоқда?

Тошкент шаҳридаги собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма») жойлашган ҳудуд тақдири бўйича Сенат ҳокимликка сўров юборган. Ҳокимлик жавобига кўра, Юнусобод тумани Наманган кўчасидаги 2,9 гектарлик ер майдони 2018 йилда хиёбон қуриш учун ҳокимлик балансига ўтказилган. Аммо 2020 йилда бу ер “Ogneupor” МЧЖга компенсация сифатида берилган. Маълумот учун, 1891 йилда қурилган «Тоштурма» биноси 2020 йилларда фаолиятни тўхтатган. 

Ўзбекистон

07.11.2025, 09:11

Президентнинг тегишли фармонлари билан тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонлари билан бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 10:51

Surxondaryoga yoz qaytmoqda: Oʻzbekistonda haftalik ob-havo

Сурхондарёга ёз қайтмоқда: Ўзбекистонда ҳафталик об-ҳаво

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу ҳафта душанбадан шанба кунга қадар ҳаво жуда иссиқ ва қуруқ бўлади. Сурхондарё вилоятида душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистон

13.10.2025, 11:30

Fargʻonada IIB xodimlari maktab direktorini kaltaklab, yolgʻon guvohlik berishga majburladi

Фарғонада ИИБ ходимлари мактаб директорини калтаклаб, ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори, 34 ёшли аёлни туман солиқ инспекцияси бошлиғига қарши кўрсатма беришга мажбурлаш мақсадида ечинтириб, калтаклашди. Жабрланувчи ушбу ишларни қилган ходимлар ҳали ҳам озодликда юрганини таъкидлади. 

Ўзбекистон

06.10.2025, 12:59

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45