Европа Иттифоқи Россия газисиз ҳам яшай олади — Кадри Симонс
Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Украина орқали келадиган Россия газидан бундан кейин фойдаланишга ҳеч қандай асос йўқлигини билдирди. Бу ҳақда Германиянинг "Deutsche Welle" нашри маълум қилди.
Жаҳон
16.10.2024, 12:22
Улашиш:

Yevropa Ittifoqi Rossiya gazisiz ham yashay oladi —Kadri Simons
Кеча, 15 октябрь куни Люксембургда Европа Иттифоқининг энергетика вазирлари учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида ЙИнинг энергетика бўйича комиссари Кадри Симонс Россиядан Украина орқали келадиган газ шартномаси январь ойида тугаганидан кейин Россия газини бошқага алмаштириш кераклигини ва бунинг имкони борлигини айтган.
"Мен вазирларга Россия ва "Нефтгаз" ўртасидаги шартномани тугатишга тайёр эканлигимизни тасдиқладим. 14 миллиард куб метр Россия газини бошқага алмаштириш имкониятлари бор. Мен аниқ айтмоқчиманки, бу зарурат эмас, балки сиёсий танлов ва шу билан бирга хавфдир", деган у.
Россиянинг Украинага қарши уруши давом этаётганига қарамай, Россия ҳали ҳам Украина орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига газ етказиб бераётган эди. Россиянинг "Газпром" компанияси ва Украинанинг "Нефтгаз" ширкати ўртасида беш йил олдин тузилган шартнома 2024 йилнинг декабрь ойида тугайди.
Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида Германиянинг "Handelsblatt" иқтисодий газетаси Европанинг бир қанча давлатлари Россия газини Украина орқали ЙИга етказиб беришни давом эттириш учун иш олиб бораётганини ёзганди. Ўша вақтда Германия Иқтисодиёт вазирлиги ва Еврокомиссия биргаликда Германия ҳукумати ҳамда Брюссель транзит газ олувчи Европа Иттифоқи давлатлари билан музокаралар олиб бораётганини айтган эди. Украинада бўлаётган урушга қарамай, Россия Австрия, Словакия, Венгрия ва Чехия каби Европа Иттифоқининг аъзоси бўлган давлатларига газ етказиб бераётган эди.
Шу йилнинг июнь ойда "Bloomberg" нашри ўз манбаларига таяниб, Европа Иттифоқининг расмийлари 2025 йилда Россия-Украина асосий қувури орқали газ етказиб беришда музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган эди. Европа Иттифоқи давлатлари муҳокама қилаётган вариантлардан бири Европа компаниялари Озарбайжондан газ сотиб олиб, уни иттифоқ ҳудудига келаётган Россия қувурларига қуйиш орқали ЙИ мамлакатларига тарқатиш эди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Украина энергетика вазири Герман Галушченко Киев ҳеч қандай қўшимча келишувлар тузиш ёки Россия билан газ транзити бўйича келишувни узайтириш ниятида эмаслигини таъкидлаган эди.
Жаҳон
16.10.2024, 12:22
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди
Жаҳон
20.02.2026, 16:29

Европа мамлакатлари Украинага 20 миллиард евролик ҳарбий ёрдам беради
Жаҳон
24.02.2025, 13:40

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
