Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди

Иккинчи разведка бошлиғининг айтишича, аслида Кремль яқин орада тинчлик келишувини хоҳламайди, бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эмас.

Жаҳон

20.02.2026, 16:29

Улашиш:

Reuters нашри анонимликни сақлаган ҳолда Европанинг бешта жосуслик агентлиги раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Уларнинг фикрича, Москва АҚШ билан музокаралардан санкцияларни юмшатиш ва бизнес келишувларини ривожлантириш учун фойдаланяпти.

“Шу ҳафта Женевада бўлиб ўтган музокаралар – бу шунчаки “музокара театри”, холос”, – деди разведка хизмати раҳбарларидан бири.

Бу қарашлар Европа давлатлари ва Оқ уй вакиллари ўртасидаги фикрлашда жиддий тафовут мавжудлигини кўрсатяпти.

Чунки Трампнинг сўзларидан хулоса қилинса, у Россия президенти Владимир Путин келишув тузиш ниятида, деб ҳисоблайди.

“Россия тинчлик шартномасини тузишга интилмаяпти. Улар ўз стратегик мақсадлари томон интилмоқда ва бу мақсадлар ўзгаргани йўқ”, – деди разведка раҳбарларидан бири.

Бу мақсадлар ичида Украина раҳбари Володимир Зеленскийни лавозимидан четлатиш ва Украинани Ғарб учун “нейтрал” буфер ҳудудга айлантириш ҳам бор.

Иккинчи разведка бошлиғининг айтишича, аслида Кремль яқин орада тинчлик келишувини хоҳламайди, бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эмас.

Бироқ учинчи расмийнинг сўзларига кўра, Россия 2026 йилнинг иккинчи ярмида юқори молиявий хатарларга дуч келади. Бунга санкциялар ва қарз олишнинг қимматлиги сабабли Москванинг капитал бозорларига кириш имконияти чеклангани каби омиллар сабаб қилиб келтирилган.

Айрим таҳлилчилар ўтган йили атиги 1 фоиз ўсиш қайд этган Россия иқтисодиётини турғунлик ва таназзул ўртасида, деб баҳолаган.

Разведкачилар ушбу маълумотларни қандай олганликларини айтмаган. Бироқ улар инсондан олинган ахборот, тутиб олинган алоқалар ва бошқа турли воситалардан фойдаланиши маълум.

Путин тинчликка тайёрлигини, фақат шартлари борлигини айтган. Россия расмийларига кўра, Европа ҳукуматлари Россияга баҳо беришда бир неча бор адашган.

Бефойда музокара

Украина ва Россия музокарачилари шу ҳафта АҚШ воситачилигида 2026 йилдаги учинчи учрашувини ўтказди, бироқ асосий муаммо бўлган ҳудудий масала бўйича арзирли ютуққа эришилмади.

Силжиш йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлган Зеленский учрашувдан сўнг россияликлар келишувга эришишдан кўра, можаронинг тарихий илдизларини муҳокама қилишга кўпроқ қизиқayotganини таъкидлади.

“Урушни тугатиб, дипломатияга ўтиш учун менга ўтмишдаги сафсата гаплар керак эмас. Чунки бу шунчаки вақтни чўзиш”, – деб ёзди Зеленский Х ижтимоий тармоғида.

Москва шарқий Донецк вилоятининг Россия назорат қилмаётган 20 фоиз ҳудудидан Киев ўз кучларини олиб чиқиб кетишини истайди. Украина эса бундан бош тортмоқда.

Иккинчи разведка бошлиғининг фикрича, агар Россия Донецкнинг қолган қисмини эгалласа, ҳудудий жиҳатдан қаноатланиши мумкин, лекин бу билан Зеленскийнинг “ғарбпараст” ҳукуматини ағдариш мақсади амалга ошмайди.

Учинчи разведка бошлиғи эса Украинанинг Донецкни топшириши тинчлик келишувига олиб келади, деган фикр хатолигини билдирган.

Шунингдек, разведкачилар музокараларда иштирок этган АҚШ вакиллари на профессионал дипломат, на Россия ва Украина бўйича махсус тажрибага эга эканлигини таъкидлаган.

Оқ уй вакили Анна Келли исмини ошкор қилмаган танқидчилар Украина урушига барҳам бериш учун ҳеч қандай ҳисса қўшмаганини, Президент Трамп ва унинг жамоаси қон тўкилишини тўхтатиб, тинчлик келишувига эришиш йўлида ҳар икки томонни бир жойга тўплаш учун энг кўп ҳаракат қилганини айтган.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Yevropa mamlakatlari Ukrainaga 20 milliard yevrolik harbiy yordam beradi

Европа мамлакатлари Украинага 20 миллиард евролик ҳарбий ёрдам беради

Шу пайтга қадар Украинани қўллаб-қувватлаган Америка Қўшма Штатлари энди Россия билан яқин алоқаларни ўрнатаётгани сабабли Европа мамлакатларининг раҳбарлари Киев учун камида 20 миллиард евро қийматидаги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда уч нафар Европа Иттифоқи дипломати "Palitico" нашрига маълум қилди.

Жаҳон

24.02.2025, 13:40

Yevropa Ittifoqi Rossiya gazisiz ham yashay oladi —Kadri Simons

Европа Иттифоқи Россия газисиз ҳам яшай олади — Кадри Симонс

Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Украина орқали келадиган Россия газидан бундан кейин фойдаланишга ҳеч қандай асос йўқлигини билдирди. Бу ҳақда Германиянинг "Deutsche Welle" нашри маълум қилди. 

Жаҳон

16.10.2024, 12:22

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Москвадаги “Crocus City Hall” концерт залида содир этилган теракт бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Жиноят иши судда етти ой давомида кўриб чиқилди. 

Жаҳон

12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда

АҚШ ракеталарининг Жанубий Кореядан Яқин Шарққа кўчирилиши, айниқса, Сеулни безовта қилмоқда.

Жаҳон

12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди

Ўзини халқ табиби сифатида таништириб келган Иқбол Солиев Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида қўлга олинди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда

БААнинг Masdar компанияси 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда қуввати 1 ГВт бўлган узлуксиз (24/7) тоза энергия лойиҳасини ўрганиш бўйича меморандум имзолади.

Иқтисодиёт

12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди

Тадқиқотчилар NASAнинг Жеймс Уэбб космик телескопи маълумотларидан фойдаланиб, ҳозиргача кузатилган энг олис “медуза галактикаларидан” бири бўлиши мумкин бўлган объектни аниқладилар.

Фан-технология

11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48