Бухоро вилояти Ромитан туманида ЙПХ инспектори томонидан қонунбузарлик аломатлари акс этган ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Аниқланишича, маъмурий амалиёт маркази инспектори хизмат автомобили — Nexia-2да ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил ишорасида тўхаб турган Equinox ҳайдовчисидан йўл беришни сўраб, автомобил чироқларини бир неча бор ёндириб-ўчирган.