Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунни бузган фуқарога жарима тайинланди

Иш материалларига кўра, 2004 йилда туғилган фуқаро Ш. Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтган «Miss Earth — 2025» танловида Ўзбекистон давлат рамзлари акс этган либосда иштирок этган.

Улашиш:

Тошкент шаҳрида суд Фарғона вилоятида туғилган 21 ёшли аёлни давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортди.

Иш материалларига кўра, 2004 йилда туғилган фуқаро Ш. 2025 йил 28 октябрь куни Филиппиннинг Манила шаҳрида бўлиб ўтган «Miss Earth — 2025» халқаро гўзаллик танловида иштирок этган. Танлов давомида у Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва герби тасвирлари туширилган либосда саҳнага чиққан, шунингдек мазкур образдаги фотосуратни ижтимоий тармоқда жойлаштирган.

Суд мажлисида айбланувчи айбини қисман тан олган. Унинг сўзларига кўра, костюм миллий рамзлардан илҳомланиб тайёрланган. Шу билан бирга, у либосда давлат байроғининг ажралмас қисми ҳисобланган яримой ва 12 юлдуз тасвирлари мавжуд бўлмаганини таъкидлаган.

Мирабод тумани жиноят ишлари бўйича судининг 2026 йил 19 январдаги қарори билан фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 203-1-моддаси 1-қисми (давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) асосида айбдор деб топилди.

Суд қарорига мувофиқ, унга икки базавий ҳисоблаш миқдорида — 824 минг сўм жарима тайинланди.

мавзуга оид янгиликлар

Радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар эндиликда фақат махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланади ва улар учун жазо қўллашнинг аниқ муддатлари белгиланди.

Ўзбекистон

05.02.2026, 14:00

Экостикер талабини бузган ҳайдовчилар қачон жаримага тортилади?

Экостикер рангига мос келмайдиган ҳудудларга кирган транспорт воситалари учун жарималар 2028 йилдан бошлаб қўлланилади.

Ўзбекистон

23.12.2025, 15:40

Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайтирилди

Байрам олдидан турли акция ва чегирмалар таклиф этилмоқда. Рақобат қўмитаси бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватламоқда, аммо айрим тадбиркорлар томонидан ёлғон чегирма эълон қилиш ёки етарли маълумот бермаслик ҳолатлари қайд этилмоқда.

Иқтисодиёт

11.12.2025, 11:51

Бухорода ЙПХ инспектори унга йўл бермаган ҳайдовчига асоссиз айб қўйди

Бухоро вилояти Ромитан туманида ЙПХ инспектори томонидан қонунбузарлик аломатлари акс этган ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланди. Аниқланишича, маъмурий амалиёт маркази инспектори хизмат автомобили — Nexia-2да ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил ишорасида тўхаб турган Equinox ҳайдовчисидан йўл беришни сўраб, автомобил чироқларини бир неча бор ёндириб-ўчирган.

Ўзбекистон

22.11.2025, 15:57

Трамп BBC’ни 5 млрд доллар жаримага тортмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Британиянинг BBC телеканали унинг 2021 йил 6 январдаги нутқини нотўғри таҳрирлаб, бузиб кўрсатганини айтиб, оммавий ахборот воситасига нисбатан 5 миллиард долларгача жарима талаб қилишини билдирди. Бу ҳақда BBC хабарида маълум қилинди.

Жаҳон

17.11.2025, 15:34

Энди айрим йўл ҳаракати қоидабузарлик учун оғзаки огоҳлантириш берилади

Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб, илк бор унча аҳамиятли бўлмаган ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларга жарима эмас, балки «оғзаки огоҳлантириш» чораси қўлланилади. Бу ёндашув фуқароларга ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатини англатиш ва қонунбузарликни такрорламасликка ундаш мақсадида жорий этилмоқда.

Ўзбекистон

03.11.2025, 12:50

сўнгги янгиликлар

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45