3 май Жаҳон матбуот куни муносабати билан дунёга машҳур "Panama papers" ва "Troika Laundromat" ҳужжатларини фош этган – OCCRP уюшган жиноятчилик ва коррупцияни фош қилишга ихтисослашган ташкилот бош муҳаририр Миранда Патручич барчага қарата очиқ хат эълон қилди. OCCRP ҳужжатларида Ўзбекистондаги коррупцион тизимлар, амалдорлар ва уларга ёки оиласига тегишли хориждаги банкларда сақланаётган жуда катта миқдордаги пуллар фош этилган.