Хитой Ўзбекистон учун ҳам хавф, ҳам имкониятдир

Сўнги вақтларда нафақат Ўзбекистон балки кўплаб мамлакатлар хусусан АҚШ Хитойдан келаётган иқтисодий хавф ва хатарлар ҳақида олдингидан кўпроқ ўйлай бошлади. Ўзбекистон медиаси ҳамда баъзи жамоат фаоллари Хитойнинг Ўзбекистонга нафақат иқтисодий баки геосиёсий жиҳатдан хавф эканлиги ҳақида фикрларини очиқ ойдин айта бошлади. Биз эса Хитойнинг Ўзбекистонга ҳам хавфли томонларини ҳам фойда томонларини кўриб чиқамиз.

Xitoy va O'zbekiston

Имкониятлар:

•  Хитой дунёдаги энг йирик бозорлардан бири. У билан савдо қилиш ҳар бир мамлакат учун катта иқтисодий фойда олиш имкониятини беради. Хитой Ўзбекистоннинг йирик савдо ҳамкорларидан бири (2024 йилда Хитой билан товар айланмаси Россиядан ҳам ўтиб кетди). Ўзбекистонда "Яшил энергетика" тизими тўлиқ ишга тушадиган бўлса Хитой бизнинг электр-энергетика учун жуда катта бозорлигини унутмаслик керак.

•  Хитой "Бир макон – бир йўл" лойиҳаси орқали кўплаб давлатларга йўллар, портлар, темир йўллар қуришда ёрдам беряпти. Хитой маблағига йирик йўллар, темир йўллар ва саноат зоналари қуриляпти (масалан, Ангрен-Поп темир йўли, нефть-газ лойиҳалари).

•  Биргина Хитой маҳсулотлари транзити ортидан жуда катта даромад кўрилади. Бу борада эса кадрларни етарлича тайёрлаш керак бўлади.

•  Хитой сунъий интеллект, 5G ва бошқа соҳаларда илғор технологиялар таклиф қиляпти. Ғарб ва бошқа субъектлар таклиф этаётган технологияларга альтернатив кўпайса танлов имконияти бўлади. Ҳатто, Хитой билан ҳамкорликда миллий дастурлар яратиш тизимини йўлга қўйиш мумкин. Бунда Ўзбекистонда етарлича салоҳият ва инфраструктура бор (Масалан, IT-Парк тизими).

•  Хитой компаниялари телекоммуникация (Huawei), энергия ва транспорт соҳаларида фаол.Ўзбекистон саноатини модернизация қилиш учун бу катта имконият.

 

Хавфлар:

• Хитойдан ортиқча қарз олиш давлатларни иқтисодий жиҳатдан унга боғлиқ қилиб қўяди (буни "қарз тузоғи дипломатияси" деб аташади). Агар Хитой сармояси назоратсиз кўпайса, Ўзбекистон иқтисодиёти ортиқча Хитойга боғлиқ бўлиб қолиши мумкин. Катта инфратузилма лойиҳалари учун олинадиган кредитлар кейин қийинчилик туғдириши мумкин (бошқа мамлакатлар мисоли бор, масалан, Шри-Ланка

• Хитой сармоясининг ортиши баъзан геосиёсий босим ортишига ҳам олиб келиши мумкин. Хитой ўз манфаатларини қўллаш учун иқтисодий таъсирини сиёсий босимга айлантириши мумкин. Бунда, Ғарб, Россия, Туркия, Араб давлатлари ва Хитой балансини ушлаш жуда муҳим бўлади. Буни амалга ошириш эса жуда-жуда мураккаб. Ўзбекистон буни ҳозирча уддалаяпти, давомли бўлиши учун эса аҳолининг сиёсий саводхонлигини ошириш ва қўллаб-қувватловни таъминлаш керак бўлади.

• Маълумотлар хавфсизлиги, саноат шпионажи каби муаммолар Хитой билан технологик ҳамкорликда муҳим масала бўлиб қоляпти. АҚШ бу борада жуда катта аччиқ тажрибага эга. Аммо, бу ҳодисани тескарисига ҳам амалга ошириш ва миллий иқтисодиётини ривожлантиришда Хитой тажрибасини қўллаш керак бўлади.

 

Ўзбекистон нима қилиши керак?

 

Биричнидан, рисклар бор ва бўлади. Аммо, бу рисклардан тўғри ва ақл билан фойдаланиш орқали бартараф этиш мумкин. Фақат иқтисодий оқилона ва рентабель лойиҳаларга сармоя ва кредит олиш, қарзга ботиб қолишдан сақланиш учун қонунчилик даражасида меъёрлар (яъни қарз чегаралари) белгиланиши лозим.

Иккинчидан, иқтисодий келишувларда ҳар доим Ўзбекистон манфаатларини ҳимоя қилиш. Стратегик активлар (масалан, портлар, йирик заводлар) бўйича эҳтиёткор бўлиш лозим бўлади.

Учинчидан, Хитойдан фақат тайёр маҳсулот эмас, технология ва билим ҳам олиш чораларини кўриш керак. Маҳаллий кадрларни тайёрлаш ва мустақил ривожланишни таъминлаш даркор.

Тўртинчидан, фақат Хитой эмас биз ҳам Хитой иқтисодиётида иштирок этишимиз керак. Масалан, Япония ва Корея каби Ўзбекистон капитали ҳиссаси мавжуд корхоналар ташкил этилишида иштирок этиш.
 

Фарҳод Каримовнинг 
Яқин Шарқ ва Жаҳон сиёсати бўйича эксперт, сиёсатшунос 

мавзуга оид янгиликлар

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Чет тили ўқитувчиларига сертификат олиш учун яна имконият берилди

Сўнгги кунларда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган, тегишли тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тил фани ўқитувчиларининг келгуси меҳнат фаолияти масаласи жамоатчилик эътиборида бўлиб келмоқда.

Таълим

14.01.2026, 11:38

Тунда овқатланиш зарарлими?

Тунги овқатланиш одатга айланганда организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кўпчилик ухлашдан олдин кечки овқатни енгил деб ҳисоблаб, бу одатни  давомий амалга оширади. Бироқ илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тунги овқатланиш соғлиқ учун бир нечта зарарларни олиб келади.

Маданий

15.11.2025, 12:00

Rossiya Xitoyda parashyutchilar batalonini tayyorlashga vaʼda berdi

Россия Хитойда парашютчилар батальонини тайёрлашга ваъда берди

2023 йилда Россия ва Хитой ўртасида Россия қурол-яроғларини, жумладан, ҳужумга қарши жанговар машиналар, танкига қарши қуроллар ва ҳаво-десант жанговар транспорт воситаларини етказиб бериш бўйича келишув имзоланган эди. Буни Black Moon хакерлар гуруҳи қўлга киритган ва Британиянинг Royal United Services Institute таҳлил маркази томонидан тасдиқланган ҳужжатлар тасдиқлайди.

Жаҳон

29.09.2025, 13:00

Ўзбекистон ва Хитой дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

KODA раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб, Ўзбекистонда дисплей панелларини ишлаб чиқариш бўйича таклифлар илгари сурилди. 

Иқтисодиёт

09.08.2025, 11:02

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48