Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.Ҳисоботга кўра Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024-йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида феврал ойига нисбатан ўртача 0.61% га, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.76% га тушиш кузатилди.