Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари арзонлиги бўйича Сергели ва Учтепа туманлари етакчи
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг апрел ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархларини таҳлилини эълон қилди. Унда келтирилишича шаҳардаги ижара нархлари ўтган ойда кузатилгани каби пасайишда давом этмоқда.
Ўзбекистон
20.05.2024, 16:21
Улашиш:

Sergeli va Uchtepa tumanlari uy-joy ijara narxlari bo'yicha nisbatan arzon
2024-йилнинг апрел ойида пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 0,9 фоизга, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун эса ўртача 1,12 фоизга пасайган.
Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024-йилнинг апрел ойида ўртача таъмирланган 1 хонали турар жой учун таклиф этилган ижара нархлари март ойидагига нисбатан ўртача 1,4 фоизга пасайиб, 386 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар учун ижара нархлари 0,4 фоизга пасайган ва 434 долларгача тушган. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали турар жойлар учун ижара нархлари мос равишда 1,3 фоиз ва 0,6 фоизга пасайган ва ўртача нархлар 507 ва 587 долларни ташкил этган.
Ўртача таъмирланган уй-жой учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - 350 доллар, 2 хонали - 384 доллар ,3 хонали - 429 доллар, 4 хонали - 441 доллар), Олмазор (1 хонали - 361 доллар, 2 хонали - 408 доллар, 3 хонали - 449 доллар, 4 хонали - 477 доллар) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали - 412 доллар, 2 хонали - 449 доллар, 3 хонали - 524 доллар, 4 хонали - 627 доллар) ва Миробод (1 хонали - 457 доллар, 2 хонали - 518 доллар, 3 хонали - 612 доллар, 4 хонали - 798 доллар) туманларида кузатилди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жой ижараси. Апрел ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали турар жойлар учун ўртача ижара нархи 467 долларни ташкил этиб, ўтган март ойидагига нисбатан 0,8 фоиз тушган бўлса, 2 хонали турар жойлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда 631 долларни ва 2,1 фоизни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали турар жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида (784 доллар) ҳам бироз (0,4 фоиз) пасайиш кузатилди. Шунингдек, тўлиқ таъмирланган 4 хонали турар жойлар ўртача ижара нархлари ҳам 1,1 фоиз тушиб, 901 долларгача пасайган.
Тўлиқ таъмирланган турар жойлар учун энг арзон ижара нархлари Учтепа (1 хонали - 392 доллар, 2 хонали - 484 доллар, 3 хонали - 619 доллар, 4 хонали - 736 доллар) ва Чилонзор (1 хонали - 413 доллар, 2 хонали - 512 доллар, 3 хонали - 652 доллар, 4 хонали - 774 доллар) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Шайхонтоҳур (1 хонали - 557 доллар, 2 хонали - 846 доллар, 3 хонали - 1069 доллар, 4 хонали - 1068 доллар) ва Миробод (1 хонали - 541 доллар, 2 хонали - 839 доллар, 3 хонали - 1028 доллар, 4 хонали - 1093 доллар) туманларида кузатилди.
Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz (https://www.olx.uz/) платформасидан веб скрепинг (веб сcрапинг) усулида тўпланди. Бунда 2024-йилнинг март ойи учун 52.2 мингта ва апрел ойи учун 86 мингта маълумотдан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастки 5 фоизлик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилиган.
Ўзбекистон
20.05.2024, 16:21
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06

Фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда янги тартиб жорий этилди
Ўзбекистон
27.01.2026, 16:02

Тошкентда ЙПХ инспекторини хизмат пайтида машина уриб кетди
Ўзбекистон
23.01.2026, 08:52

Тошкентдаги экологик хавфли 87 та корхона шаҳар ташқарисига кўчирилади
Ўзбекистон
19.01.2026, 13:20

Тошкент Марказий Осиёдаги энг хавфсиз шаҳар деб топилди
Жаҳон
17.01.2026, 12:23
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
