Тошкентда ижара тўловларининг пасайиши давом этмоқда
Кўчмас мулк бозоридаги фаолликнинг ўсиши ипотека кредитларининг кўпайиши, аҳоли даромадлари ва уй-жой қурилишига инвестицияларнинг ўсиши билан изоҳланади.
Иқтисодиёт
07.08.2025, 09:01
Улашиш:

Марказий банк 2025 йил II чораги учун кўчмас мулк бозори таҳлилини эълон қилди.
Унда қайд этилишича, жорий йилнинг II чорак якунларига кўра, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик юқорилигича қолди. Ушбу даврда кўчмас мулк бозорида тузилган битимлар сони 88,1 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,9 фоизга ошган.
Марказий банк ҳисоботида биринчи ярим йилликда кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ шартномалар сони ҳам ўсишда давом этиб, 148,4 мингтани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 12,1 фоизга кўпдир.
Кўчмас мулк бозоридаги фаолликнинг ўсиши ипотека кредитларининг кўпайиши, аҳоли даромадлари ва уй-жой қурилишига инвестицияларнинг ўсиши билан изоҳланади.
Дастлабки олти ойда ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда тузилган битимларнинг олди-сотди битимларининг умумий ҳажмидаги улуши 21,3 фоизгача ошди, бу эса ипотеканинг уй-жой сотиб олишдаги роли ортиб бораётганидан далолат беради.
II чоракда нархлар динамикаси барқарор сақланиб қолди. Талаб юқори бўлишига қарамай, таклиф етарли бўлиб қолмоқда, бу эса нархларнинг тез ўсишига тўсқинлик қилмоқда.
Нархлар даражаси юқори бўлган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларида ўсиш деярли ўзгармади ёки секинлашди. Бошқа ҳудудларда ўсиш давом этмоқда, бунга нархларнинг пасайиши, инфратузилманинг яхшиланиши ва талабнинг ошиши сабаб бўлмоқда.
Масалан, пойтахтда иккиламчи бозордаги нархлар ой давомида 1 квадрат метр учун 15,28 миллион сўмдан 14,9 миллион сўмга, Тошкент вилоятида 8,33 миллион сўмдан 8,21 миллион сўмга тушди.
Ижара бозорида таклифнинг ошиши ва талабнинг мавсумий пасайиши фонида нархлар барқарор бўлиб қолмоқда. Умуман олганда, республика бўйича ижара ставкаларининг ўсиши нолга яқин. Тошкентда ижара тўловларининг пасайиши давом этмоқда - июнь ойида пасайиш йиллик ҳисобда 6,1 фоизни ташкил этди.
Тошкент шаҳридаги ер участкалари сегментида июнь ойи якунлари бўйича 100 квадрат метр (1 сотих) ернинг қиймати 334 миллион сўмни ташкил этди, бу 2024 йилдаги қийматлардан 2,5 фоизга паст.
Умуман олганда II чоракда кўчмас мулк бозорида битимлар сони ва ипотека кредитлари ҳажмининг ўсиши туфайли юқори фаоллик сақланиб қолди. Таклифнинг ўсиши ва харидорлар учун имкониятларнинг кенгайиши бозорнинг мувозанатли ривожланишига ва нархларнинг барқарор динамикасига ҳисса қўшади.
Иқтисодиёт
07.08.2025, 09:01
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сентябр ойида Тошкент шаҳрида ижара нархлари қимматлашди
Ўзбекистон
08.10.2025, 10:04

Талабалар ижара харажатларини қоплаш бўйича онлайн мурожаат йўллаши зарур
Ўзбекистон
03.09.2025, 17:36

Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархлари арзонлиги бўйича Сергели ва Учтепа туманлари етакчи
Ўзбекистон
20.05.2024, 16:21

Солиқ органларида 370 мингдан ортиқ ижара шартномаси ҳисобга қўйилган
Ўзбекистон
25.04.2024, 17:19

Март ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари пасайди
Иқтисодиёт
22.04.2024, 10:46
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
