2025 йилнинг энг нуфузли аёллари кимлар? — Forbes

Forbes журнали дунёнинг 100 нафар энг қудратли аёллари рейтингининг анъанавий нашрини эълон қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 16:34

Улашиш:

 Рўйхатдан сиёсат арбоблари, бизнес-вуменлар, олимлар ҳамда замонавий дунёнинг иқтисодий ва сиёсий кун тартибини белгилаётган маданий иконалар ўрин олган.

Баҳолаш аёлларнинг таъсир кучи, бойлиги, оммавий танилиши ва ўз соҳасидаги аҳамияти асосида амалга оширилган. Қуйида рўйхатнинг илк ўнталиги келтирилган. 

1. Урсула фон дер Ляйен — Европа Комиссияси президенти

2019 йил июлидан бери Урсула фон дер Ляйен Европа Комиссиясига раҳбарлик қилиб келмоқда. Ушбу ижро органи 450 миллиондан ортиқ европаликлар ҳаётига таъсир кўрсатувчи қонунчиликни ишлаб чиқади. Фон дер Ляйен мазкур лавозимни эгаллаган илк аёл ҳисобланади.

2005–2019 йилларда у Германия канцлери Ангела Меркел ҳукумат таркибида ишлаган, сўнгги олти йилда эса Германия мудофаа вазири бўлиб фаолият юритган. 2024 йилда иккинчи муддатга қайта сайланган фон дер Ляйен Европа демократик қадриятларини мустаҳкамлашни асосий устувор вазифа сифатида белгилади.

 

2. Кристин Лагард — Европа Марказий банки президенти

Кристин Лагард 2019 йил 1 ноябрдан бери Европа Марказий банкига раҳбарлик қилиб келади ва бу лавозимдаги илк аёлдир. У юқори инфляция шароитида еврозона иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.

2011–2019 йилларда Лагард Халқаро валюта жамғармаси директори бўлган. У 2008 йилги молиявий инқирозни таҳлил қилар экан, қарор қабул қилишда “гуруҳ тафаккури”нинг салбий таъсирини танқид қилган ва гендер тенглигини қўллаб-қувватлаб келади.

 

3. Санаэ Такаити — Япония Бош вазири

2025 йил октябрида Санаэ Такаити Япония тарихидаги илк аёл бош вазир сифатида лавозимга киришди. У 1993 йилдан бери Либерал-демократик партияда турли юқори лавозимларда ишлаб келган.

Ҳозирда Такаити инфляция ва иш ҳақи ўсиши секинлашган шароитда дунёнинг тўртинчи йирик иқтисодиёти бўлган Японияни бошқариш масъулиятини ўз зиммасига олган.

 

4. Джорджия Мелони — Италия Бош вазири

Джорджия Мелони 2022 йил 22 октябрда Италия тарихида бош вазир лавозимини эгаллаган илк аёл бўлди. У шунингдек, 2012 йилда ташкил этилган ўнг қанотдаги “Италия биродарлари” партияси етакчиси ҳисобланади.

Мелони Европа миллатчилик ҳаракатларининг энг ёрқин вакилларидан бири бўлиб, ижтимоий консерватив сиёсат, миграцияни назорат қилиш ва иқтисодий протекционизмни илгари суради.

 

5. Клаудия Шейнбаум — Мексика президенти

2024 йил июнида Клаудия Шейнбаум Мексика тарихидаги илк аёл президент сифатида сайланди. Унинг октябрдаги инаугурация маросимида минглаб одамлар “Президентша!” деган шиорлар билан уни қарши олган.

Шейнбаум яҳудий оиласида туғилган бўлиб, Мексика тарихидаги биринчи яҳудий давлат раҳбари ҳамдир. 2018–2023 йилларда у Мехико мери сифатида шаҳарда инновацион Cablebús транспорт тизимини жорий этган. У энергетик инжиниринг соҳасида фан доктори ва 2007 йилда БМТ Иқлим панели таркибида Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлган жамоа аъзоси бўлган.

 

6. Жули Свит — Accenture компанияси бошқарув раиси ва бош директори

Жули Свит 2019 йилдан бери дунёнинг энг йирик консалтинг компанияларидан бири — Accenture’га раҳбарлик қилиб келмоқда.

У илгари компаниянинг бош юрисконсулти бўлган, шунингдек, Шимолий Америка бўлимига раҳбарлик қилган. Свит бизнесда тенглик ва хилма-хиллик муҳим аҳамиятга эга эканини доимий тарзда тарғиб қилади.

 

7. Мэри Барра — General Motors бош директори

Мэри Барра 2014 йилдан бери General Motors компаниясига раҳбарлик қилиб, АҚШдаги йирик автомобил ишлаб чиқарувчига бошчилик қилган илк аёлга айланди.

У электр автомобиллари ва автоном бошқарув технологияларига катта сармоя киритмоқда. 2025 йилда GM маҳаллий ишлаб чиқаришга катта инвестициялар йўналтиришини ва заводларни модернизация қилишни режалаштирганини эълон қилди.

 

8. Жейн Фрейзер — Citi банки бошқарув раиси ва бош директори

Жейн Фрейзер 2021 йилда Citi банкига раҳбар бўлиб, Уолл-стритдаги йирик банкни бошқарган илк аёл бўлди.

У илгари глобал истеъмол бизнеси ва корпоратив стратегия бўлимларига раҳбарлик қилган. 2025 йил октябрида Фрейзер банк директорлар кенгаши раиси этиб сайланди.

 

9. Абигейл Жонсон — Fidelity Investments бошқарув раиси ва бош директори

Абигейл Жонсон 2014 йилдан бери бошқарувида қарийб 6 триллион доллар активга эга бўлган Fidelity Investments компаниясини бошқариб келмоқда.

У оилавий бизнесни ривожлантириб, криптовалюта ва рақамли активлар соҳасида фаол ислоҳотлар олиб бормоқда. Жонсон 1988 йилдан бери компанияда ишлайди ва асосий акциядорлардан бири ҳисобланади.

 

10. Лиза Су — AMD (Advanced Micro Devices) бош директори

Лиза Су 2014 йилдан бери AMD компаниясига раҳбарлик қилиб, унинг даромадини 370 фоизга оширишга эришди ва компанияни яримўтказгичлар бозоридаги етакчилардан бирига айлантирди.

Тайванда туғилган Су болалигида АҚШга кўчиб ўтган ва MIT университетида докторлик даражасини олган. Ҳозирда у сунъий интеллект соҳасида Nvidia билан кучли рақобатга тайёргарлик кўрмоқда.

сўнгги янгиликлар

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари нега бўртма?

Клавиатурадаги “F” ва “J” тугмалари остидаги кичик бўртма тепаликчалар бежиз жойлаштирилмаган. Уларнинг асосий вазифаси — қўл бармоқларини клавиатурага қарамасдан тўғри жойлаштиришга ёрдам бериш.

Фан-технология

18.03.2026, 12:44

Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин

Олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида таълим олган битирувчиларни ишга тақсимлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида амалдаги тартибга муҳим ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда.

Таълим

18.03.2026, 11:20

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси бўйича дастлабки маълумот эълон қилинди

Ўзбекистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити санасига оид дастлабки маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, байрам 20 март кунига тўғри келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 10:06

Омбудсман кўмагида фуқаро ишга тикланди ва 21,3 млн сўм ундирилди

Ишдан ноқонуний бўшатилган фуқаро ўз ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га мурожаат қилди. 

Ўзбекистон

18.03.2026, 09:46

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Ўзбекистон

17.03.2026, 11:01

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57