Туркияда ўзбекистонлик аёл 4-қаватдан тушиб кетди

Туркиянинг Измир шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 22 ёшли аёл кўп қаватли турар-жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетди.

Улашиш:

Дастлабки маълумотларга кўра, Наманган вилоятилик бўлган фуқаро ҳодиса юз берган пайтда Измирда яшаб келаётган бўлган. Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда. Шифокорлар унинг аҳволи оғир эканини маълум қилган.

Аниқланишича, аёл Туркия фуқароси билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, айни пайтда воқеа тафсилотларини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, вазият Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Анқара ва Истанбулдаги консуллари Туркия ИИВ Хавфсизлик бош бошқармаси Жамоат хавфсизлигини таъминлаш департаменти вакиллари билан учрашган эди.

Музокаралар давомида Туркия ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаб турган ўзбекистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, бедарак йўқолган фуқароларни қидириш масалалари муҳокама қилинган.

мавзуга оид янгиликлар

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб, жасадлари бўлакланган

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлнинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда. Янги маълумотларга кўра, ҳар икки жабрланувчининг жасади бўлакларга ажратилган.

Ўзбекистон

13.02.2026, 11:37

Туркияда ўзбекистонлик аёл боши узилган ҳолда топилди

Маълум бўлишича, жасад 24 январь  куни маҳаллий вақт билан соат 19:40 атрофида чиқиндилар жойлашган ҳудуддан топилган.

Ўзбекистон

26.01.2026, 08:13

Туркияда йўловчи автобуси ҳалокатга учради: қурбонлар бор

Туркиянинг Анталия вилоятида йўловчи автобуси иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фожиа оқибатида 9 нафар инсон ҳалок бўлган, яна 26 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Жаҳон

02.02.2026, 09:17

Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Истанбулнинг Бекиркёй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб бердилар.

Ўзбекистон

30.01.2026, 10:29

Туркияда қулагaн ҳарбий самолёт 57 йиллик бўлгани маълум бўлди — ОАВ

20 нафар ҳарбий хизматчи ва экипаж аъзолари бўлган Турк Ҳаво Кучларига тегишли самолёт Грузия ҳудудида қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, қулагaн ҳарбий-транспорт самолёти 1968 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, аввал Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган. Бу ҳақда турк нашри Sözcü хабар берди.

Жаҳон

12.11.2025, 13:05

Россия нефтидан воз кечаётган Туркия энди Қозоғистонга юзланди

Туркиянинг йирик нефть қайта ишлаш корхоналари халқаро санкциялар фонида Россия нефтини сотиб олишни қисқартириб, унинг ўрнига Қозоғистон ва Эрондан нефть харидини кўпайтирмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Жаҳон

03.11.2025, 16:23

сўнгги янгиликлар

2026 йилги "Оскар" мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Маросимда асосий ғолиб режиссёр Пол Томас Андерсоннинг "Жанг кетидан жанг" филми бўлди, у бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, асосий номинациялар бўйича ҳам, деб хабар беради Hollywood Reporter.

Маданий

17.03.2026, 12:43

Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими 17 март куни бўлиб ўтади

Тошкентда барпо этилган Ўзбекистондаги энг йирик маданий-маърифий мажмуалардан бири ҳисобланган ушбу марказнинг расмий очилиш маросими бугун, 17 март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон

17.03.2026, 10:18

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 10:01

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди

Инсонпарварлик юки таркибига бир қатор зарур озиқ-овқат маҳсулотлари — ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик буюмлари ҳамда бошқа биринчи навбатдаги эҳтиёж товарлари киритилган.

Ўзбекистон

17.03.2026, 09:57

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:43

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26