Аҳолини рўйхатга олиш учун 150 миллиард сўм ажратилди
2026 йил 15 январь соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.
Ўзбекистон
15.01.2026, 11:50
Улашиш:

Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижда вақтинча бўлиб турган ватандошларимиз учун ҳам мавжуд бўлиб, улар исталган жойда ягона идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтиш имкониятига эга.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқичда амалга оширилади. Дастлабки босқичда, яъни 15–31 январь кунлари аҳолига интернет орқали маълумотларни мустақил равишда киритиш имконияти яратилади. Бунинг учун фуқаролар census.stat.uz портали орқали OneID тизими ёрдамида рўйхатдан ўтиб, ўзи ва оила аъзолари ҳақидаги саволномани тўлдириши мумкин бўлади.
Кейинги бир ой давомида эса «маҳалла еттилиги» аъзолари иштирокида уйма-уй юриш орқали аҳолидан маълумотлар йиғилади. Бунда аҳолидан ҳеч қандай SMS-код ёки пул талаб қилинмайди.
Аҳолини рўйхатга олиш қандай мақсадларда ўтказилади?
- Демографик маълумотлар: аҳоли сони, таркиби, ёши, жинси, оилавий ҳолати, таълим даражаси каби маълумотларни тўплаш.
- Ижтимоий-иқтисодий режалаштириш: шаҳарларни ривожлантириш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолига ёрдам кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқиш.
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя: аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ногиронлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
- Прогнозлар яратиш: келажакда аҳоли сони ва таркибидаги ўзгаришларни башорат қилиш.
Статистика қўмитаси маълум қилишича, аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари учун давлат бюджети ҳисобидан 140–150 миллиард сўм атрофида маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур чора-тадбирлар доирасида аҳоли охирги марта 1989 йилда рўйхатга олинган.
Ўзбекистон
15.01.2026, 11:50
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

2026 йилдан чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади
Ўзбекистон
04.11.2025, 13:28

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик бошланди
Ўзбекистон
13.10.2025, 09:00
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
