updated: 22.03.2026, 02:56

АҚШда Байден даврида қабул қилинган ўнлаб қонунлар бекор қилинди

АҚШ Конгрессидаги республикачилар 2025 йил давомида мамлакатнинг собиқ президенти — Жо Байден маъмурияти даврида қабул қилинган рекорд миқдордаги қонун ва қарорларни бекор қилди.

Жаҳон

28.12.2025, 10:23

Улашиш:

АҚШда Байден даврида қабул қилинган ўнлаб қонунлар бекор қилинди

Бу ҳақда Daily Caller нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, республикачилар Байден президентлигининг сўнгги ойларида қабул қилинган 22 та қарорни бекор қилган. Ушбу ҳужжатлар орасида:

  • қазилма ёқилғи қазиб олишни чеклаш,
  • бензинли двигателли автомобиллар савдосини босқичма-босқич қисқартириш,
  • overdraft тўловларини чеклаш орқали фуқароларнинг кредитга киришини қийинлаштиришга қаратилган қонунлар мавжуд бўлган.

Натижада, АҚШда бир йил ичида бекор қилинган қонунлар сони 1996 йилдан буён энг юқори кўрсаткичга етгани таъкидланмоқда.

3 декабрь куни эса амалдаги президент Дональд Трамп Байден шахсан имзоламаган, балки автоматик қурилма — автопен орқали имзоланган барча ҳужжатларнинг амал қилишини бекор қилди. Оқ уй раҳбарияти бу қарор афв этиш ва жазоларни қисқартиришга оид ҳужжатларга ҳам тааллуқли эканини маълум қилди.

Аввалроқ Трамп Байден ўз президентлиги давомида қабул қилинган ҳужжатларнинг 92 фоизини автопен орқали имзолаганини маълум қилган эди. Шунингдек, сентябрь ойида Байденнинг Оқ уйдаги расмий портрети автограф ўрнига автопен тасвири билан алмаштирилгани ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Трампнинг фикрича, Байден муайян даврларда тўлиқ муомалага лаёқатли бўлмаган ва унинг маъмурияти автопен орқали унинг номидан ҳужжатлар имзолаган. Шу муносабат билан у ёз ойларида автопендан фойдаланиш бўйича тергов ўтказишни ҳам буюрган. Бу ҳолатни Трамп 2020 йилги сайловлардан кейин АҚШ тарихидаги энг шов-шувли сиёсий можаролардан бири деб атаган.

Маълумот учун, аввалроқ Байден ҳам Трампни мамлакат нуфузига путур етказишда айблаган, шунингдек, Европа давлатлари раҳбарлари томонидан унга ҳозирги сиёсий жараёнларга қўшилиш бўйича мурожаатлар бўлганини айтган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Firʼavnning ajdarho bilan raqsi: Misrning Xitoy bilan harbiy hamkorligi

Фиръавннинг аждарҳо билан рақси: Мисрнинг Хитой билан ҳарбий ҳамкорлиги

Қўшма Штатлар ўнлаб йиллар давомида Яқин Шарқдаги кўплаб давлатларнинг асосий ҳарбий ҳамкори бўлиб келган. Аммо Миср ўзининг ҳарбий ва иқтисодий алоқаларини қайта уйғонаётган қудратли давлатлар, айниқса Хитой билан диверсификация қилиш йўлида стратегик ўзгариш қилишга интилмоқда. Ушбу тенденция Мисрнинг узоқ муддатли амбицияларини яққол намоён қилади ва бу каби жасоратли қадам Мисрнинг геосиёсий йўналиши ва келажакдаги сиёсий воқеалар ривожига кескин таъсир қилиши мумкин бўлган қийинчиликларни ва шу билан бир қаторда янги имкониятларни ҳам келтириб чиқаради.

Жаҳон

17.03.2025, 12:27

Tramp Bayden davrida qabul qilingan 78 ta qarorni bekor qildi

Трамп Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилди

Кеча, 20 январь куни АҚШ Президенти лавозимини расман эгаллаган Дональд Трамп Американинг бундан олдинги президенти Жо Байден даврида қабул қилинган 78 та қарорни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.  

Жаҳон

21.01.2025, 13:41

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45