АҚШдаги отишма қурбонлари орасида ўзбекистонлик талаба ҳам бор
АҚШнинг Род-Айленд штати Провиденс шаҳрида жойлашган Браун университети ҳудудида содир бўлган отишма оқибатида ҳалок бўлган икки талабадан бири Ўзбекистон фуқароси МуҳаммадАзиз Умурзоқов экани тасдиқланди.
Ўзбекистон
15.12.2025, 09:30
Улашиш:

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Фожиа 13 декабрь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, отишма оқибатида икки нафар талаба ҳалок бўлган, яна тўққиз киши турли даражада жароҳат олган.
МуҳаммадАзиз Умурзоқовнинг вафоти ҳақида биринчи бўлиб унинг оила аъзолари GoFundMe платформасида эълон қилинган мурожаат орқали хабар берган. Кейинчалик бу маълумот Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби томонидан ҳам расман тасдиқланди.
Марҳумнинг яқинларига кўра, МуҳаммадАзиз келажакда нейрохирург бўлишни орзу қилган, инсонларга ёрдам беришни ҳаётининг асосий мақсади деб билган.
«У ниҳоятда меҳрибон, хушчақчақ ва ақлли эди. Ҳар доим ёрдамга муҳтож инсонларга иккиланмасдан қўл узатарди. Оиламиз бу оғир йўқотишни чуқур изтироб билан қабул қилмоқда», — дейилади GoFundMe саҳифасида қолдирилган мурожаатда.
Ҳозирга қадар платформа орқали 3 мингдан ортиқ фойдаланувчи оилани қўллаб-қувватлаш мақсадида қарийб 135 минг доллар хайрия қилган.
Ўзбекистон ТИВ маълум қилишича, АҚШдаги дипломатик ваколатхоналар марҳумнинг оила аъзолари билан доимий алоқада бўлиб, маҳаллий идоралар билан ҳамкорликда барча ташкилий масалалар юзасидан иш олиб бормоқда.
Шунингдек, Америка–Ўзбекистон ассоциацияси ҳам МуҳаммадАзиз Умурзоқовнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Маълумотларга кўра, у АҚШда улғайган, Виржиния штатидаги Мидлотиан шаҳрида мактабни тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур отишма бўйича 24 ёшли Висконсин штати фуқароси Бенжамин Эриксон қўлга олинган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон
15.12.2025, 09:30
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди
Ўзбекистон
07.03.2026, 10:27

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди
Жаҳон
02.03.2026, 10:18

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон
01.03.2026, 08:32

Шимолий Корея АҚШ билан ярашиши мумкин, аммо Жанубий Кореяни “йўқ қилиш”га тайёр
Жаҳон
26.02.2026, 13:38

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди
Ўзбекистон
25.02.2026, 10:52
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Замонавий урушнинг хавфли қуроли: Навигация бузилди, юзлаб кемалар ортда қолди
Жаҳон
07.03.2026, 14:12

Дубай парвозлари тикланмоқда: Emirates яқин кунларда тўлиқ фаолиятга қайтишни режалаштирмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 13:27

Ирина Матвиенко “Дўстлик” ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон
07.03.2026, 13:14

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Ўзбекистон
07.03.2026, 12:53

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди
Ўзбекистон
07.03.2026, 10:27

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди
Жаҳон
06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?
Жаҳон
06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
