Британияда ёз фаслида 3 081 та намойиш бўлиб ўтди, кўпчилиги Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди
Сўнгги икки йил ичида Британиядаги намойишлар сони уч баравардан кўпроқ ошган.
Жаҳон
04.09.2025, 21:36
Улашиш:
2025 йилнинг июн, июль ва август ойларида Буюк Британия ҳудудида жами 3 081 та намойиш ташкил этилди. Миллий полиция раҳбарлари кенгаши (NPCC) хабарига кўра, уларнинг асосий қисми Фаластинни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган.
NPCC маълумотига кўра, митинг ва акцияларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда намойишчиларга муносабат билдириш полиция ишининг катта қисмини эгаллаб олган. Солиштириш учун: 2024 йил ёзида (ўнг қанотчи зўравонликлар кескин кучайган даврда) 2 942 та акция ўтказилган бўлса, 2023 йилда бу рақам атиги 928 ни ташкил этган. Шундай қилиб, икки йил ичида намойишлар сони уч баравардан кўпроқ ошган.
NPCC раиси Гэвин Стивенс намойишлар кўпайиши полицияга катта юклама берганини қайд этди. Унинг айтишича, жамиятда кескинлик ва бўлиниш кучайиб бораётганига ҳамма, жумладан полиция раҳбарлари ҳам масъулият билан эътибор қаратиши зарур.
«Ҳар бир раҳбар аҳоли ўртасидаги қарама-қаршиликни кучайтирмайдиган, балки тинчликка хизмат қиладиган чораларни кўриши керак», — деди у.
Стивенснинг таъкидлашича, бу акцияларнинг хавфсизлигини таъминлаётган полиция ходимлари кундалик вазифаларни бажарадиган оддий хизматчилар ҳисобланади. У Британияда «оммавий фуқаровий итоатсизлик хавфи ҳақидаги» даъволарни асоссиз деб атади, бироқ 55% полициячилар жисмоний чарчоқдан азият чекаётганини маълум қилди.
Шу билан бирга, у намойишларнинг кўпайиши молиявий босимни ҳам кучайтираётганини таъкидлаб, қўшимча ресурслар ажратилмаса, жиноятчилик даражасини пасайтириш бўйича режаларга эришиш қийин бўлишини огоҳлантирди.
мавзуга оид янгиликлар

Британия қиролининг укаси қўлга олинди
Жаҳон
21.02.2026, 13:28

Исроил 10 минг фаластинликка Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берди
Жаҳон
19.02.2026, 16:29

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди
Жаҳон
09.02.2026, 11:20

Фаластин қўмитаси Ғазони бошқариш бўйича асосий режаларини эълон қилди
Жаҳон
19.01.2026, 09:42

Британия Ўзбекистоннинг тўрт компаниясига нисбатан санкциялар жорий этди
Иқтисодиёт
22.12.2025, 12:34
Эрдўған: Муаммони ҳал қилиш йўли — мустақил Фаластин давлатини тузишдир
Жаҳон
14.10.2025, 17:48
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
