Эрдўған: Муаммони ҳал қилиш йўли — мустақил Фаластин давлатини тузишдир

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, Фаластин муаммосини фақатгина 1967 йилги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва суверен Фаластин давлатини ташкил этиш орқали ҳал қилиш мумкин.

Жаҳон

14.10.2025, 17:48

Улашиш:

Бу ҳақда Эрдўған Мисрга амалга оширган ташрифи якунида, журналистлар саволларига жавоб бериш жараёнида айтди. Давлат раҳбари Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган “Тинчлик саммити”да иштирок этди. Саммит Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш ва тинчлик келишувини таъминлашга бағишланган эди.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Ғазони тиклаш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи жуда муҳим. Туркия лидери Анқара қиш мавсумигача фуқаролар эҳтиёжини қондириш учун фаол ҳаракат олиб боришини билдирди.

Шунингдек, Туркия, АҚШ, Миср ва Қатар раҳбарлари имзолаган “Шарм аш-Шайх тинчлик декларацияси” тарихий аҳамият касб этиши таъкидланди. Эрдўғаннинг таъкидлашича, АҚШ бутун жараён давомида Исроилга таъсир ўтказиши керак.

Президентнинг маълум қилишича, сўнгги кунларда Ғазога 350 дан ортиқ юк машинаси орқали гуманитар ёрдам етказилган. Келишувга кўра, ҳар куни камида 600 та юк автомобили кириши кўзда тутилган.

Туркия раҳбари Форс кўрфази мамлакатлари, АҚШ ва Европани Ғазони қайта тиклашга фаол жалб этиш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, Туркия тинчлик жараёнида фаол иштирок этишини ва “Ғазога бўлган қўллаб-қувватловни кучайтириб, геноцид унутилиб кетмаслигини таъминлашини” билдирди.

Эрдўған, шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп билан дипломатик мулоқотни давом эттириш ниятида эканлигини айтди.

Сурия масаласига тўхталар экан, у Сурия демократик кучларининг (СДС) мамлакат давлат тузилмаларига интеграцияси тезлашса, мамлакат барқарорлигига хизмат қилишини таъкидлади.

мавзуга оид янгиликлар

Эрдўған: “Туркия Ғазода инсон ҳуқуқлари ва адолатни ҳимоя қилади”

Ражаб Тоййиб Эрдўған Малазгирт ғалабасининг 954 йиллигига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади.

Жаҳон

27.08.2025, 16:26

Доналд Трамп: “Эрдўған жуда тўғри иш қилди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазода оташкесим жараёнида Туркиянинг катта ҳиссаси бўлганини таъкидлади. 

Жаҳон

10.10.2025, 18:04

Ҳукумат: Исроил 4 кунда Ғазода 118 фаластинликни ўлдирди

Исроил армияси АҚШ президенти Дональд Трамп ва халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларига қарамасдан, 4–7 октябрь кунлари Ғазо секторига 230 дан ортиқ зарба берди.

Жаҳон

09.10.2025, 12:05

Raqamlarga aylangan falastinliklar: 7 oktabr voqealariga 2 yil toʻldi

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди

Роппа-роса 2 йил муқаддам – 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. Мазкур ҳужум Исроилнинг Ғазо секторида мислсиз қатлиомни амалга оширишига сабаб бўлди. Ўн минглаб фаластинликлар, шу жумладан, болалар ва аёллар қурбон бўлди, жароҳатланди, уйсиз, озиқ-овқатсиз, тиббий ёрдамсиз қолди. Ғазоликлар бутун инсоният кўз ўнгида рақамларга, статистик маълумотларга ва тарихга айланиб бормоқда...

Жаҳон

07.10.2025, 15:01

Исроил ҳар куни Ғазода ўртача 92 нафар фаластинликни, жумладан 27 нафар болани ўлдирмоқда

Исроил армиясининг Ғазо секторига қарши ҳужумлари натижасида ҳар куни камида 53 оиладан икки киши ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

07.10.2025, 12:44

Франция Исроилдан Global Sumud флотилияси қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлашни сўради

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Исроилдан Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган Global Sumud флотилияси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди.

Жаҳон

02.10.2025, 11:15

сўнгги янгиликлар

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди

15 йил муқаддам Японияда кузатилган зилзила оқибатида 130000 та бино вайрон бўлган. Иқтисодий зарар эса 360 млрд долларга етган.

Жаҳон

11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди

10 мартдан бошлаб Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига икки томонлама йўловчи авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. 

Ўзбекистон

11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади

Қирғизистонда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига белгиланди.

Жаҳон

11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51