Чеченистон ва Москва Рамзан Қодировнинг ўлимига қандай тайёргарлик кўряпти

Сўнгги ҳафталарда асосий савол — Рамзан Қодиров вафот этганидан кейин Чеченистонни ким бошқаради. Бу муҳокамаларга унинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида тарқалаётган хабарлар сабаб бўлмоқда.

Жаҳон

26.01.2026, 10:13

Улашиш:

Декабрь ойи охирида Қодиров Москвада шошилинч равишда касалхонага ётқизилгани ҳақида ОАВлар ёзди. Январь ойида эса Украина оммавий ахборот воситалари разведка манбаларига таяниб, Чеченистон раҳбарининг буйраклари ишдан чиққанини хабар қилди.

Кремлга яқин манбалар Чеченистондаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳоламоқда. Айтилишича, Қодиров тирик экан, очиқ сиёсий ҳаракатлар бўлмайди, аммо республика ичида кечаётган жараёнлар қатъий равишда яширилмоқда. Манбаларга кўра, маҳаллий аҳоли орасида қўрқув муҳити кучайтирилган, ҳар қандай маълумот тарқалиши қаттиқ жазо билан таҳдид қилинмоқда.

Қодировнинг 18 ёшли ўғли Адам билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси ҳам ворислик ҳақидаги муҳокамаларни янада кучайтирди. Бироқ қонунга мувофиқ, Адам Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимини эгаллаши учун камида 30 ёшга тўлиши лозим. Бу эса 2037 йилдан олдин мумкин эмас.

Энг эҳтимолий сценарий — Қодировга мутлақо содиқ бўлган шахснинг раҳбар этиб тайинланиши. Манбаларга кўра, бу шахс Чеченистондаги энг йирик тейплардан бири — Беной вакили бўлиши мумкин. Ушбу тейпга Давлат думаси депутати Адам Делимханов ҳамда Чеченистон ҳукумати раҳбари Магомед Даудов киради. Иккаласи ҳам Қодировнинг энг яқин соратчилари сифатида кўп йиллардан бери ворис сифатида тилга олиниб келинмоқда.

Москва учун асосий талаб — Чеченистон яна муаммоли ҳудудга айланмаслиги. Қодиров учун эса — оиласи хавфсизлигини таъминлаш ва ҳокимиятнинг сақланиб қолиши.

 

Грозний қандай тайёргарлик кўряпти

Рамзан Қодиров ҳокимиятни оила ичида сақлаб қолишга интилаётгани айтилади. У ўғли Адам Қодиров атрофида норасмий куч маркази шакллантирган, уни юқори лавозимларга кўтарган ва таъсирли шахслар билан боғлаган. Шу билан бирга, Қодиров ўз фарзандларини нуфузли чечен оилалари билан қуда қилган.

Бундан ташқари, Қодиров ўз назоратидаги қуролли тузилмаларни кенгайтирган. «Қодировчилар» деб аталадиган кучлар сони 20–25 минг атрофида баҳоланади. Чеченистондан чиққан жангчилар Украинадаги жангларда фаол иштирок этмаяпти. Асосий ҳарбий ҳаракатларда Россиянинг бошқа ҳудудларидан жалб қилинган «Ахмат» махсус бўлинмаси қатнашмоқда.

Захира режа сифатида Қодиров оиласи хорижга чиқиш имконини ҳам тайёрлаб қўйгани айтилмоқда. Айниқса, Бирлашган Араб Амирликларида кўчмас мулк сотиб олиш ва фуқаролик расмийлаштириш ишлари амалга оширилган.

 

Москва қандай тайёргарлик кўряпти

Москва учун асосий устувор вазифа — барқарорликни сақлаш. Манбаларга кўра, Апти Алаудинов ворислар рўйхатидан чиқарилган. Ҳозирги кунда энг асосий номзодлар сифатида Адам Делимханов ва Магомед Даудов кўрилмоқда.

Магомед Даудов иккинчи чечен уруши даврида аввал жангарилар томонида бўлган. Кейинчалик асирга тушгач, Рамзан Қодиров томонига ўтган ва унинг ишончини қозонган. Ҳозирда Даудов Чеченистондаги репрессив сиёсат учун жавобгар шахслардан бири ҳисобланади ва Чеченистон ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаб турибди.

 

Қодировдан кейин нима бўлади?

Экспертлар фикрича, Рамзан Қодиров вафот этган тақдирда ҳам Чеченистондаги бошқарув тизими жиддий ўзгаришларга учрамайди. Москва учун асосий мақсад — мавжуд ҳолатни, яъни статус-квони сақлаб қолиш.

Айрим таҳлилчилар элиталар ўртасида яширин кураш эҳтимолини истисно қилмайди, аммо кенг кўламли қўзғолонлар ёки оммавий чиқишлар кутилмаяпти.

Чечен жамиятида эса муайян умидлар мавжуд. Бироқ кўпчилик реал ҳолатни инобатга олган ҳолда, ҳокимият алмашган тақдирда ҳам жиддий ўзгаришлар бўлмаслигини тан олмоқда.

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17