updated: 22.03.2026, 07:39

Чехия ўзбекистонлик мигрантларга нималарни таклиф қилмоқда?

Чехия мамлакатида бўлиб турган, аммо давлатига қайтиш учун имконияти бўлмаётган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда давлатнинг Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Жаҳон

23.09.2024, 11:41

Улашиш:

Chexiya oʻzbekistonlik migrantlarga nimalarni taklif qilmoqda?

Chexiya oʻzbekistonlik migrantlarga nimalarni taklif qilmoqda?

Қайд этилишича, Чехия мигрантлар учун "Ихтиёрий қайтиш" дастурини ишлаб чиққан. Дастурга кўра, мамлакатдан чиқиб кетишда қонуний мажбуриятга эга бўлган, аммо буни бажариш учун қийинчиликларга дуч келаётган чет элликларга ёрдам берилади.

"Биз сизга ватанингизга қайтишингиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берамиз. Бу ерда ноқонуний тарзда яшаб қолишга уринманг. Бундай қилсангиз депортация қилинишингиз ва Чехия Республикаси ёки Европа Иттифоқига келишингизга узоқ муддатли тақиқ қўйилиши мумкин", дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, Чехия ҳукумати мигрантларга самолётга чипта олиб беришни, ҳатто мамлакатда саёҳат қилиш учун зарур бўлган вақтинчалик ҳужжатни ҳам тақдим этишини ваъда берган.

"Агар сиз Чехия Республикаси ҳудудини “Ихтиёрий қайтиш” дастури ёрдамида тарк этишга қарор қилсангиз, Чехия полицияси иштирокисиз оддий сайёҳ каби ўз мамлакатингизга қайтасиз. Сизнинг саёҳатингиз муносиб тарзда ўтади", дея хабарда қўшимча қилинган.

Вазирлик хабарига кўра, "Ихтиёрий қайтиш" дастуридан маъмурий депортация қилинган ёки давлатдан чиқариб юбориш билан жазо тайинланган фуқаролар юқоридаги имкониятдан фойдаланиши мумкин. 

Яна булар қаторига Чехия Республикасига ишлаш ёки ўқиш мақсадида узоқ вақт ёки доимий истиқомат қилиш учун келган, аммо Чехия органлари томонидан визаси бекор қилинган ёки узайтирилмаган бошқа давлат фуқароси ҳам ариза бериши мумкинлиги айтилган.

Жаҳон

23.09.2024, 11:41

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Россияда ўзбекистонлик мигрант ОМОНчилар томонидан калтаклаб ўлдирилди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти юзасидан мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмий нота тақдим этилди.

Жаҳон

02.01.2026, 15:41

Сергей Миронов: "Тил билмасликни баҳона қилиб давлатдан чиқариб юбориш — бу ҳақиқий фашизм"

Сергей Миронов Латвияда русийзабонларни чиқаришни “фашизм” деб атади. Россияда қонунбузар мигрантларни эса нафақат ўзи, балки бутун оиласи билан депортация қилиш тарафдори. Шунингдек, Миронов Россияга меҳнат мигрантлари фақат вахта усулида келиши, уларнинг оилалари эса мамлакатга киритилмаслиги лозимлигини билдирди.

Жаҳон

25.10.2025, 14:51

Konsertdagi reyd yuzasida Rossiyadagi Bosh konsulxona munosabat bildirdi

Концертдаги рейд юзасида Россиядаги Бош консулхона муносабат билдирди

Жалолиддин Аҳмадалиевнинг Россиядаги концертида амалга оширилган ноқонуний мигрантлар ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши ўтказилган рейд юзасидан Ўзбекистоннинг Новосибрск шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.

Сиёсат

25.09.2025, 18:00

Владивостокда россиялик ёшлар Ўзбекистон фуқароларини калтаклади

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолат юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги ваколатхонасига ва Приморск ўлкаси прокуратурасига нота юборди.

Ўзбекистон

16.09.2025, 10:45

Москвада телефон геолокацияни ўчирган мигрантлар автоматик тарзда рўйхатдан чиқарилади

Москва ва Москва вилоятида махсус мобил илова орқали рўйхатдан ўтаётган мигрантларни автоматик ҳисобдан чиқариш тартибини жорий этилади.

Жаҳон

04.07.2025, 19:37

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45