Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Улашиш:

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тартиби амалга киритилди. 

 

Онлайн тизим афзалликлари

Янги тизим фойдаланувчиларга тўловни исталган вақт ва жойда амалга ошириш имконини беради. Банкка бориш талаб этилмайди. Шунингдек, ҳисобларни текшириш ва тўлов чекларини юклаб олиш осонлашади. Натижада ноқонуний тўловлар ва маблағларни яшириш ҳолатлари бартараф этилади.

 

Маблағлар давлат назоратига олинди

Янги тартибга кўра, аҳолидан тушган маблағлар тўғридан-тўғри санитар корхоналарга эмас, балки давлат назоратидаги махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Ушбу ҳисоб рақами Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

Операторларга тўлов фақат ҳақиқий бажарилган иш ҳажми — чиқинди тоннаси ва махсус техниканинг босиб ўтган масофаси асосида амалга оширилади.

 

Корхоналар фаолияти рейтинг асосида баҳоланади

Санитар корхоналар ҳар ой “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилиб баҳоланади. Паст сифатли хизмат кўрсатганларга нисбатан жарима қўлланади ёки шартнома бекор қилинади.

Ҳозирга қадар 14 та корхона “қизил” тоифага тушиб жаримага тортилган, икки корхона билан эса шартнома бекор қилинган. Амалда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 11,9 миллиард сўмлик нореал қарздорликлар тизимдан чиқарилди.

 

Рақамли назорат кенгаймоқда

“Тоза Макон” ягона электрон биллинг тизимига 9 430 та маҳалла ва 7,1 миллион абонент уланган. Шунингдек, 3 606 та чиқинди йиғиш жойи электрон харитага киритилган.

Чиқинди ташишда фойдаланилаётган 3 230 та махсус техника (94 фоиз) GPS орқали кузатилмоқда. 846 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 645 та техника онлайн камералар билан назоратга олинган.

2030 йилгача назоратни 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, биллинг тизими электр таъминоти тизими билан интеграция қилинган бўлиб, хизмат сифати устидан назорат янада кучайтирилган.

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17