Дональд Трамп маъмуриятидаги "кўринмас одам" Тошкентда туғилгани айтилмоқда
Дональд Трамп маъмуриятидаги энг таъсирли, бироқ жамоатчиликка деярли таниш бўлмаган шахслардан бири — Серхио Горнинг асли Тошкентда туғилгани маълум бўлди. Бу ҳақда OCCRP ва Times of Malta нашрлари нотариал ҳужжатларга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Жаҳон
09.07.2025, 10:04
Улашиш:

Foto: OCCRP
Серхио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида дунёга келган ва туғилган пайтидаги исми Сергей Гороховский бўлган. Бу исм ҳозиргача айрим расмий ҳужжатларда, жумладан, унинг 2021 йилда Мальтанинг Коспикуа шаҳрида 255 минг еврога харид қилган уйига оид мулк ҳуқуқи гувоҳномасида ҳам учрайди.
Узоқ вақт махфий бўлиб келган туғилган жой
Горнинг қаерда туғилгани узоқ йиллар давомида сир сақланган. 2024 йил декабрида The Washington Post уни Трампнинг янги кадрлар сиёсатидаги "таъсирли, аммо кўзга кўринмас архитектор" сифатида тавсифлаган эди, лекин ҳатто унинг қайси мамлакатда туғилганини аниқлай олмаган. Айрим нашрлар уни "Мальтадан чиққан муҳожир" деб атаган, бироқ бу маълумотлар ҳеч қандай ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.
Энди эса маълум бўлдики, Гор болалигининг бир қисмини Мальтада ўтказган ва у ерда 1996–1999 йилларда католик De La Salle College мактабида таълим олган. Мактабдаги маълумотлар унинг туғилган санасини ҳам тасдиқлаган. Унинг адвокати Роберт Гарсон журналистларга маълум қилишича, Серхио Гор ростдан ҳам Тошкентда туғилган ва болалик хотиралари сабабли Мальтадаги уйни оилада сақлаб қолишни истаган.
OCCRP маълумотларига кўра, Горнинг онаси Исроил фуқаролигини ҳам олган ва 1994 йилда Мальтада компания очиб, шу орқали мулк сотиб олган. Кейинчалик бу мулк Серхио Горга ўтган. Оила АҚШга унинг ёшлигида кўчиб ўтган.
АҚШдаги сиёсий фаолият
Серхио Гор АҚШда сиёсий аренада жадал ривожланди. Аввал у сенатор Рэнд Пол билан ишлаган, 2020 йилда эса Дональд Трампнинг “Ғалаба молия қўмитаси”га раҳбарлик қилган. Шунингдек, у Winning Team Publishing нашриётига ҳам асос солган — бу нашриёт Дональд Трампнинг ўғли билан яқин ҳамкорлиги билан машҳур.
Россия билан сафарлар
OCCRP’нинг қўшимча маълумотларига кўра, Гор бир неча бор Россияга сафар қилган. 2018 йилда у сенатор Пол билан бирга Cato Institute ташкилоти томонидан уюштирилган танишув сафари доирасида Москвада бўлган. Шунингдек, 2017 йилда ҳам у Россияда бўлгани қайд этилган — у Вашингтондан "Аэрофлот" орқали Москвага учиб келган ва эртаси куни Римга учиб кетган. Адвокати буни оддий транзит парвоз деб изоҳлаб, Москвада ҳеч қандай расмий учрашув бўлмаганини таъкидлаган.
"Жаном Гор кўп саёҳат қилувчи шахс. Москвада ҳеч қандай учрашуви бўлмаган. Бошқа ҳар қандай таъбирлар ёлғон ва туҳматдир", — деди адвокат Гарсон.
Серхио Гор — жамоатчилик кўзидан йироқ бўлган, аммо сиёсий таъсири катта бўлган шахс. Унинг Тошкентдан бошланган ҳаёти ва Вашингтонгача етиб борган сиёсий сафарини энди журналистлар бирма-бир очиб бермоқда. Унинг сирли ўтмиши ва мавҳум шахсияти Трамп атрофидаги эндигина маълум бўлаётган реал куч тизимларини намоён этмоқда.
Жаҳон
09.07.2025, 10:04
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

АҚШ ўнлаб БМТ ва халқаро ташкилотлардан чиқмоқчи
Жаҳон
08.01.2026, 15:33

Тошкентга 9 ойда хориждан қанча сайёҳ келди?
Ўзбекистон
17.10.2025, 18:25

Жанубий Корея компанияси Тошкентдаги янги аэропорт қурилишида қатнашади
Ўзбекистон
17.10.2025, 13:25

Трамп ҲАМАС билан можарони ҳал этиш бўйича дастлабки қадамлар фонида Исроилга етиб борди
Сиёсат
13.10.2025, 12:43

Фабио Каннаваро Тошкентга келди
Спорт
06.10.2025, 09:42

Тошкент йўлларида тирбандликларни камайтириш бўйича сенатор сўрови юборилди
Ўзбекистон
25.09.2025, 15:04
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40
