updated: 22.03.2026, 18:41

Эрон ядро дастурини ҳимоя қила олдими?

Исроил Эрондаги бир қанча ер усти нишонларини жиддий шикастлади, АҚШ эса ер остидаги ядро иншоотларини вайрон қилганини даъво қилмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари ракеталар нишонга текканлигини кўрсатади, бироқ вайрон қилинган ҳудудлар ва ядро объектларини тасдиқловчи мустақил далиллар ҳозирча йўқ.

Жаҳон

25.06.2025, 11:07

Улашиш:

Eron yadro dasturini himoya qila oldimi?

Chapdan, Isroil Bosh vaziri Benyamin Netanyaxu, Eronning oliy rahbari Oyatulloh Ali Xomanaiy va AQSh prezidenti Donald Tramp [Saul Loeb/AFP/Eron oliy rahbarining veb-sayti/AFP Getty Images orqali]

"Ҳозирча ҳеч ким – ҳатто МАГАТЕ (Халқаро Атом Энергияси Агентлиги) ҳам – Фордодаги ер остидаги зарарни тўлиқ баҳолай олмади. Ишлатилган портловчи материаллар ва центрифугаларнинг тебранишга сезгирлигини ҳисобга олсак, жиддий зарар етказилган бўлиши мумкин," –деди БМТнинг ядро назорати агентлиги МАГАТЕ бош директори Рафаэл Гросси.

Шунингдек, МАГАТЕ маълумотларига кўра, Эрон қўлида бўлган 400 килограмм юқори даражада бойитилган ураннинг ҳозирги жойи ҳам номаълум.

Эрон Атом Энергияси Ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий ядро дастури зарар кўрмаганини айтди.

 

Шу билан бирга, сулҳ бошланганидан уч ярим соат ўтиб, сешанба эрталаб Исроилга учган иккита баллистик ракета манбаси ҳақида номаълумлик сақланиб қолмоқда. Эрон ҳукумати расман бу ракеталарни отганини рад этди.

Хўш, ким отган? Ёки улар тасодифан отилган бўлиши мумкинми – худди 2021 йилда 176 кишининг ҳаётига зомин бўлган Украина йўловчи самолётини уриб туширган Эрон ракетаси каби?

 

Эрон яна зарба олиши мумкинми?

Исроил ва Эрон фақат вақтинча ўт очишни тўхтатишга келишдилар. Улар сулҳ тузмадилар.

Эрон ядро дастурига келсак, мутахассисларнинг фикрича, келажакда икки йўл мавжуд:

1. БМТнинг янги текширувлари ва келишув.

Эрон ядро иншоотларини қайта текшириш ва янги шартнома (эҳтимол, 2015 йилдаги Барак Обаманинг "Қўшма Ҳаракатнинг Умумий Режаси"га ўхшаш) глобал босимни пасайтиришга ёрдам беради. Гарчи Трамп ушбу келишувдан чиққан бўлса-да, Эрон бу келишувдан чиқмаган.

 

Бу ерда Европа давлатлари муҳим роль ўйнаши мумкин. Буюк Британия, Франция ва Германия 20 июнь куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас билан учрашиб, АҚШ зарбаларининг олдини олишга ҳаракат қилишди. Бу учрашув муваффақиятсизлик билан тугади, бироқ Европа Иттифоқи яккахон ҳолда Эронни келишувга мажбурлай олмаса-да, АҚШ-Исроилнинг қаттиқ сиёсатига альтернатива бўлиши мумкин.

"Эрон ядро дастури бўйича қўшимча назорат ва мажбуриятлар таклиф қилиб, Европаликларни дипломатик жараёнга жалб қилишга уринади. АҚШ тинч ядро дастурини қабул қилиши мумкин – АҚШ Давлат котиби Марк Рубио буни айтган ҳам. Эҳтимол, АҚШ режим ўзгаришини мажбурлашга уринмайди. Энди Европа – Эроннинг ягона чиқиш йўли. Россия бу томондан ишончсиз ҳамкор",  — деди Афина университети геосиёсати ўқитувчиси Иоаннис Котулас "Al Jazeera" га.

 

2.Исроилнинг янги келишувга қаршилиги.

Исроил ҳозирда аввал Ғарб ва Эрон ўртасидаги ҳар қандай ядро келишувини барбод қилишга уринган ва янги шартномани қабул қилишга тайёр эмас.

Бундан ташқари, Эрон АҚШ аввалги келишувдан чиққанидан, музокаралар давомида шартларни ўзгартирганидан ва ниҳоят Исроил билан бирга ядро иншоотларини бомбардимон қилганидан кейин ҳам келишувга рози бўладими?

"Бу мамлакат ичидаги динамикага ва қандай қилиб имкониятлар изланганига боғлиқ, лекин Эрон ичида ҳам уранни бойитишни кенгайтиришга қарши чақирувлар мавжуд," – деди Цент-Андреюс университети Эрон тарихи профессори Али Ансари "Al Jazeera"га.

Ҳозирча Эрон ядро дастурини давом эттиришда қатъий эканлигини билдирмоқда. Душанба куни Эрон парламенти хавфсизлик қўмитаси мажлисида қабул қилинган лойиҳада, агар умумий мажлис томонидан тасдиқланса, МАГАТЕ билан ҳамкорлик тўхтатилиши талаб қилинмоқда.

 

Исроил Эронга катта зарба бериш, АҚШни жалб қилиш ва халқаро босимга бардош бериш орқали ўз қудратини намойиш этди. Эрон расмийларининг айтишича, Исроил Эрон ядро инфратузилмасининг бир қисмини йўқотган бўлиши мумкин, лекин расмий равишда Эроннинг уранни бойитиш дастури тўхтамайди.

 

АҚШ ва Европа келажакдаги музокараларда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин, аммо Эрон ҳукумати билан сулҳ тузиш ҳали ноаниқ.

 

 

мавзуга оид янгиликлар

Embassy Statement: The U.S. and Israel Bear Full Responsibility for All Such Conflicts

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор

Жорий йилнинг 13 июнь куни Исроил Эронга қарши "Кўтарилаётган шер" номли ҳарбий операциясини бошлаган эди. Шундан сўнг Яқин Шарқда Исроил-Эрон уруши авж олди. Бу урушга АҚШнинг қўшилиши эса мавжуд муаммоларни янада чигаллаштирди.

Сиёсат

25.06.2025, 13:18

Isroil erta tongda Eronning Qum shahriga hujum qildi

Исроил эрта тонгда Эроннинг Қум шаҳрига ҳужум қилди

Бугун, 21 июнь куни Исроил Эроннинг марказий Қум шаҳрида турар-жой биносига уюштирилган зарбаси оқибатида тўрт киши яраланган, икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Жаҳон

21.06.2025, 10:59

AQSh maxfiy xizmatlari Eronning atom bombasini yaratish boʻyicha hali qaror qabul qilmaganini aytmoqda — NYT

АҚШ махфий хизматлари Эроннинг атом бомбасини яратиш бўйича ҳали қарор қабул қилмаганини айтмоқда — NYT

Агар АҚШ Эроннинг уранни бойитишнинг асосий марказларига ҳужум қилса ёки Исроил Эронннинг олий раҳбарини ўлдирса, Эрон ядро қуролини ишлаб чиқаришга ўтиши эҳтимоли ошади. Бу ҳақда "Тhе New York”Тimes" ёзмоқда.

Жаҳон

20.06.2025, 13:21

G7 Fully Supports Israel – Media Reports

G7 тўлиқ Исроилни қўллаб-қувватлайди — ОАВ

Кеча, 16 июнь куни G7 (Катта Еттилик) давлатлари биргаликда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда Эронни Яқин Шарқдаги беқарорлик манбаи сифатида кўришини маълум қилди. Шунингдек, G7 давлатлари икки мамлакат ўртасидаги можарони юмшатишга чақирди. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги маълум қилди.

Жаҳон

17.06.2025, 14:44

Исроил Эронга қарши зарба берди. Эрон ҳам Исроилга қарши дронлар орқали ҳужум қилди. АҚШ ким томонда?

Бугун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга "Кўтарилаётган сарслон" номли ҳарбий операциясини амалга оширди. Операция оқибатида Эроннинг учта катта унинг элита Инқилобий Гвардияси корпуси раҳбари ва собиқ миллий хавфсизлик бошлиғи ҳалок бўлди.

Жаҳон

13.06.2025, 14:43

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45